Репост из: Uzb_Meteo
Кўмирнинг аёллар ҳомиласига таъсири.
Энг нуфузли илмий журналлардан бири Nature журнали кўмир ёнишидан ажраладиган ташламаларнинг ҳомила тушишига таъсири бўйича тадқиқотни нашр этган.
Мақола муаллифлари шу пайтгача гўёки буни исботлаш қийин бўлган, аммо жуда ҳам хавотирли қарашларни исботлай олишди: агар ҳомиладор аёл ҳомиланинг биринчи уч ойлигида углерод чиқиндиларига дучор бўлса, ҳомила тушиши эҳтимоли сезиларли даражада ошади.
Тадқиқот Хитойнинг Баоци округи кўмир ёниши асосида иситиш мавсумиини ўтказадиган Шэньси вилоятида ўтказилди. Қишда ҳудуд аҳолиси уйларини иситиш учун фаол кўмир ёқадилар.
Тадқиқот 2018-2019 йилларни қамраб олиб, тадқиқот 19 ёшдан 44 ёшгача бўлган 770 та ҳомиладор аёл орасида ўтказилди. Бу қамров тадқиқот ўтказиш ва у асосида ишонли хулосаларини чиқариш учун етарлидир. Афсуски, ҳомиладор аёлларнинг икки хомила даври учун бола тушиш кўрсаткичи мос равишда 15 ва 25 % ни ташкил этган. Яъни кўмир концентрациялари сабаб, 4 хомиладан биттаси муваффақиятсизликка учраган.
Хомила тушиши асосан қиш ва баҳорга тўғри келган бўлиб, уни кўмир ёнишидан ажралган ҳавони ифлослантирувчи омиллардан РМ-2.5 зарралари 3,6% -15,6% га; олтингугурт диоксиди – 43,2% -42,9% га; азот диоксиди – 12,1% -15,9% га оширган.