Олимлар иқлим ўзгаришининг жиддий оқибатларидан огоҳлантирди
Германиядаги Макс Планк Кимёвий экология институти (MPICE) олимлари иқлим ўзгариши ва ҳаво ифлосланиши XXI аср охирига бориб ўлим ҳолатларининг сезиларли даражада ортишига олиб келишини маълум қилди. Бу ҳақда институт расмий сайтида хабар берилди.
Қайд этилишича, тадқиқотда компьютер моделлаштириш усули қўлланилиб, 2000 йилдан буён ҳарорат ўзгариши ва ҳаво ифлосланиши бўйича прогноз маълумотлари таҳлил қилинган.
Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ушбу аср охирига бориб қўшимча 30 миллион кишининг ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлиши мумкин. Тадқиқот гуруҳи раҳбари Андреа Поззернинг таъкидлашича, йиллик ўлим кўрсаткичи 19,5 миллион кишига етиши эҳтимоли бор.
Таҳлил натижаларига кўра, ҳаво ифлосланиши туфайли умумий ўлим даражаси беш баробарга, ҳарорат ўзгаришлари эса етти баробарга ортиши мумкин. Бундан ташқари 2100 йилга бориб, ер юзидаги аҳолининг тахминан 20 фоизи экстремал ҳарорат ўзгаришларига мослашишга мажбур бўлиши мумкин.
Манба: qalampir.uz
Kanalimiz👉@Doctors_Uzbekistan