PEDIATR_DOCTOR_AZIZOV


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Медицина


Каналда болажонлар учун керакли бўлган тиббий маълумотларни ёритиб борамиз.
Ин шаа оллох 🤲(манфаатли бўлсин)
Тиббий блог, врач педиатр Азизов А.
Мундарижа: @PEDIATR_AZIZOV
Админ: @AZIZOV_ALISHER
Инстаграм: instagram.com/dc_azizov

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Медицина
Статистика
Фильтр публикаций


♦️Душанба(10.03.2025й)

Гагариндаги (2-оилавий поликлиника) соат 08:00-12:00 қадар ишда бўламан.


❤️8Март – Халқаро Хотин-қизлар куни муборак бўлсин!

Азиз ва муҳтарам аёллар!

Сизларни баҳорнинг энг гўзал байрами – 8Март Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман!

Сизлар – оила таянчи, меҳрибон она, садоқатли рафиқа, оқилона маслаҳатчи ва мурувватли шифокорсиз. Инсоният ҳаётидаги энг буюк қадрият – меҳр ва муҳаббатни қалбингизда сақлаб, атрофингизга нур таратишингиз учун ташаккур!

Бугунги кунда жамиятимизнинг барча соҳаларида фаолият юритиб, буюк ютуқларга эришиб келаётган сиз азиз аёлларга муваффақият, бахт ва тинчлик тилайман. Доимо соғ-саломат, юзингиздан табассум аримасин, оилаларингиз файзу баракага тўлсин!

Байрамингиз муборак бўлсин! 🌸


© Azizov Alisher


الرَّحِـــــــــــــيم

Росулуллоҳ ﷺ айтдилар:
"Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса унга ўша ишни қилганлик ажри бор"
(Имом Муслим)


Сиз учун фарзандингиз соғлиғига оид муҳим маълумотларни бир жойга тўпладик. Ушбу мундарижалар орқали керакли маълумотларни осон топишингиз мумкин:

📌 1-қисм:👈
📌 2-қисм:👈 (устига босинг)
📌 3-қисм:👈

Соғлом бола – бахтли оила! Агар саволларингиз бўлса, изоҳ қолдиринг ёки биз билан боғланинг.

Ушбу маълумотни боласи бор танишларга юбориб қўйинг!


📋БОЛАЛАРДА ГЕМОРРАГИК ВАСКУЛИТ

Геморрагик васкулит - болаларда учрайдиган қон томирларининг яллиғланиши ва шикастланиши билан кечадиган касаллик. Бу ҳолат Шёнлейн-Генох пурпураси деб ҳам аталади ва асосан 2-10 ёшли болаларда учрайди.

🟢Геморрагик васкулит сабаблари

Иммун тизими реакцияси – организм инфекция ёки бошқа омилларга қарши жавоб қайтаради ва қон томирлари зарарланади.
Вирус ёки бактерия инфекциялари – грипп, ангина, ошқозон-ичак инфекциялари касалликни қўзғатиши мумкин.
Дори-дармонларга реакция – айрим антибиотиклар, вакциналар, аллергик реакциялар касалликни чақириши мумкин.
Совқотиш ва гипотермия – ҳаддан ташқари совуққа тушиш иммун тизимининг нотўғри ишлашига олиб келиши мумкин.

♦️Аломатлари

🔴 Терида тошмалар (пурпура) – оддатда оёқ, қўл ва танада майда-қон кетишларга ўхшаш қизғиш-кучук рангли доғлар пайдо бўлади.
🤕 Бўғим оғриғи ва шиши – кўпинча тизза ва оёқ букиладиган жойларда оғриқ ва шиш кузатилади.
🩸 Ошқозон-ичак бузилишлари – қорин оғриғи, қонли ич кетиш, кўнгил айниш ва қусиш.
⚠️ Буйрак шикастланиши – айрим ҳолларда пешобда қон пайдо бўлиши мумкин (гломерулонефрит).

🟢Касалликни қандай аниқлаш мумкин?

Қон таҳлиллари – восита сифатида яллиғланиш белгиларини аниқлаш учун.
Пешоб таҳлили – буйракда шикастланиш бор-йўқлигини текшириш.
УЗИ ёки биопсия – аниқ ташхис қўйиш учун қўшимча текширувлар ўтказилиши мумкин.

♦️Даволаш

🛑 Оёққа оғирлик туширмаслик – бемор кўпроқ ётиб дам олиши керак.
💊 Қон томирларини мустаҳкамловчи дори воситалари – гепарин, курантил, витамин C.
🩺 Яллиғланишга қарши дори-дармонлар – глюкокортикоидлар ва иммунитетни сусайтирадиган препаратлар зарур ҳолларда қўлланади.
🥦 Парҳез – аллерген маҳсулотлардан воз кечиш (цитрус мевалар, шоколад, қовурилган овқатлар).

Хулоса
Геморрагик васкулит ўз вақтида ташхис қўйилиб, даволанса, аксарият ҳолларда яхши тугаланади. Бироқ касаллик буйракка таъсир қилса, жиддий асоратларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун шошилмай болани педиатр ва нефролог кўригига олиб бориш лозим.

👨‍⚕ @DOCTOR_AZIZOV – Фарзандингиз саломатлиги учун ишончли манба!




💡Лайфхак: Онаси телефон кўзларига зарар етказишини айтган, бола эса қулоқ солмаган. У ухлаб ётганида онаси кўзларини бўяб қўйган.

Онасининг айтишига кўра, бола ҳозир телефонга яқинлашмаётган экан.

Тарбияда мана шунақа ҳийлалардан фойдаланиб туриш керак!

Оналарга юбориб қўямиз

👨‍⚕ @DOCTOR_AZIZOV – Фарзандингиз саломатлиги учун ишончли манба!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❤️ Кўп тасбех ва истиғфор айтишнинг самараси

Хамиша дуода бўлинг оллох сўраганиздан ортиғи билан беради ин шаа оллох 🤲

693 0 16 4 17



Азиз обуначилар сизни муборак Рамазон ойи билан самимий табриклайман! Ушбу файзли ой барчамизга тинчлик, соғлик-саломатлик ва бахт олиб келсин. Дилингиздаги барча эзгу ниятларингиз ижобат бўлсин!

👋 Рамазон – сабр, меҳр-мурувват ва эзгулик айёми. Шу улуғ кунларда қалбларимиз яхшилик билан тўлсин, оилаларимиз файз-барака ва соғлик билан чароғон бўлсин!

🏠 Хонадонларингизга файз, тинчлик, қалбингизга эса хотиржамлик тилайман!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
♦️Камот (шкаф) болалар учун қандай хавф туғдириши мумкин?

Ағдарилиши – Болалар шкафга чиқишга ҳаракат қилса ёки уни тортса, у ағдарилиб, жиддий жароҳатларга сабаб бўлиши мумкин.
Эшик ва тортмаларга қўлларини қисилиши – Кичкина болалар қўлларини эшик ёки тортма орасига киритиб, қотиб қолиши мумкин.
Учли бурчаклар – агар шкаф бурчакли бўлса, бола унга урилиб, жароҳат олиши эҳтимоли бор.
Ичидан чиқолмай қолиш – агар бола шкаф ичига кириб, эшик ёпилиб қолса, ҳаво етишмовчилиги ва ваҳима юзага келиши мумкин.
Шиша ва безаклар – агар шкафда шиша эшиклар ёки оғир безаклар бўлса, улар синса ва болага тегса, кесилиш ёки жароҳат олиш хавфи мавжуд.

Ёш боласи бор барча ота-оналар, эҳтиёт бўлинглар. Уйингиздаги барча шкафлар, жамики кичик мебелларни иложи бўлса деворга қотириб қўйинг. Зеро, биз сабабини қилиб болаларимизни асрайлик.

👨‍⚕ @DOCTOR_AZIZOV – Фарзандингиз саломатлиги учун ишончли манба!


Болаларни “шифокор укол қилади” деб қўрқитиш – бу нотўғри ёндашув.

Бу нафақат болада шифокорларга нисбатан ёмон фикр уйғотади, балки келажакда тиббий ёрдам олишдан қочишига ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Нега бу хато?
♦️Шифокордан қўрқишга сабаб бўлади – бола касал бўлса ҳам, шифокорга боришни истамайди.
♦️Тиббий ёрдамдан воз кечиш – келажакда оғирроқ касалликларга дуч келганда ҳам даволанишни кечиктириши мумкин.
♦️Ишонч йўқолади – болада катталарга, айниқса, шифокор ва ота-онага нисбатан ишонч пасаяди.

Тўғри ёндашув қандай бўлиши керак?
✅ Шифокорлар болаларга ёрдам беришини, уларнинг соғлом бўлиши учун ҳаракат қилишини тушунтириш.
✅ Укол ёки муолажалар ҳақида тўғри маълумот бериш – масалан, "Укол сал оғритади, лекин у тез ўтиб кетади ва сен тезроқ соғайиб кетасан."
✅ Болани тинчлантириш ва мукофотлаш – яхши тутгани учун мақташ ёки севадиган нарсасини бериш.

Шифокорларга бўлган ишончни шакллантириш боланинг келажакдаги соғлиққа бўлган муносабатига катта таъсир қилади. Шунинг учун, болаларни қўрқитиш эмас, балки уларга шифокорлар ёрдам берадиган инсонлар эканини тушунтириш муҳим.

👨‍⚕ @DOCTOR_AZIZOV – Фарзандингиз саломатлиги учун ишончли манба!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бу болани исми Мадиёрбек 😊

Болалар билан мулоқотда бўлиб уларни яқин дўстига айланиш керак. Уларда қўрқув бўлиши иммунитет тушишига олиб келиши мумкин.


Кўчада об-хаво😶‍🌫☁️ чатоқроқ болаларга эхтиёт бўламиз грипп🦠 аста секин кўпайиб қолди қўлларини яхшилаб ювиб🧼 туринг кўпроқ суюқлик беринг🚰 эрталаб ва кечқурун 10-15 минут хона хавосини шамолатиб🪟 туринг оллох панохида бўлийлар...


Рахмат ☺️ хаммага эьтибор учун!


Шамолаб қолдим 2-3 кун кўрикга олиб келмай турийлар🥹

835 0 3 12 10

ҲУРМАТЛИ ОНАЛАР!

Болангизнинг шифо топиши учун фақат дори ёзишнинг ўзи етарли эмас. Дориларни бермаслик ёки вақтида ичирмаслик уларнинг таъсирини сусайтириши мумкин. Иш ва бошқа ишлар билан банд бўлсангиз ҳам, болангизга етарли эътибор беринг! Лекин унутманг, барчага шифо берувчи – Аллоҳ! Дорилар сабаб, аммо шифо фақат ундан. Шунинг учун ҳам дақиқали даволанишни, Аллоҳдан шифо сўрашни унутманг.

Пайғамбаримиз (с.а.в) дедилар:
"Эй Аллоҳ! Барча касалларга шифо бер. Сенинг шифонгдан бошқа шифо йўқ!"


"Фотиҳа" ва "Аятул курси" ўқиб, болаларининг соғлиги учун дуо қилиб туринг.

Сабабларни қилиш – фарз, шифони Аллоҳдан сўраш – ибодат!

Болангизнинг соғлиғи йўлида ҳаракат қилинг, сабр қилинг ва доимо дуода бўлинг. Аллоҳ ҳар бир болани шифоласин!


📋СОСКА ХАҚИДА БИЛИШИНГИЗ КЕРАК БЎЛГАН БАРЧА МАЪЛУМОТЛАР

Соска кўпчилик ота-оналар учун фарзандини тинчлантириш ва овутишнинг энг яхши воситаларидан бири ҳисобланади. Бироқ, унинг фойда ва зарарлари ҳақида билиб қўйиш жуда муҳим.

🟢Сосканинг фойдалари:

Овутувчи таъсир – чақалоқларда сўриш рефлекси кучли бўлади, соска уларни тинчлантиришга ёрдам беради.
Уйқуга ёрдам беради – кўпинча чақалоқлар соска билан тезроқ ухлаб қоладилар.
Тез-тез овқат талаб қилувчи болалар учун ёрдамчи – агар чақалоқ она сути ёки қўшимча овқатни тез-тез талаб қилса, соска вақтинчалик ечим бўлиши мумкин.
Тухтамай йиғлаш ҳолатларида ёрдам беради – айрим чақалоқлар кўп йиғлайди, соска уларни тинчлантириши мумкин.
Тўсатдан ўлим синдроми (SIDS) хавфини камайтиради – тадқиқотларга кўра, соскадан фойдаланиш чақалоқларда SIDS хавфини пасайтириши мумкин.

♦️Сосканинг салбий томонлари

Болани она сутидан узиб қўйиши мумкин – агар чақалоқ кўп соска сўрса, у она сутига камроқ талабчан бўлиши ва лактацияга таъсир қилиши мумкин.
Гигиена муаммолари – соска тоза сақланмаса, бактериал инфекциялар ва ҳабсак (молочница) ривожланишига сабаб бўлиши мумкин.
Тиш ва жағ ривожланишига таъсир қилиши мумкин – агар бола 2-3 ёшдан кейин ҳам соска сўрса, тишларнинг нотўғри ўсишига сабаб бўлиши мумкин.
Соскага қарамлик – айрим болалар соскадан воз кечишда қийинчиликларга дуч келади.

Соска танлашда нималарга эътибор бериш керак?

✔️ Табиий латекс ёки силикон материалдан ясалганини танланг.
✔️ Ёшига мос ва анатомик шаклдаги соскаларни олиш тавсия этилади.
✔️ Гигиеник талабларга риоя қилиш учун ҳар 2-3 ойда соскани алмаштиринг.
✔️ Болангиз соскадан воз кечиши учун, 1 ёшдан кейин аста-секин ундан фойдаланишни чеклашга ҳаракат қилинг.

Қачон ва қандай қилиб соскадан воз кечиш керак?

✔️12-18 ойликда соскадан аста-секин воз кечиш керак.
✔️Болани бошқа усуллар билан тинчлантиришга ўргатинг (қучоқлаб эркалатиш, қўшиқ айтиш).
✔️Соскани фақат ухлаш вақтида бериш орқали уни ташлашни осонлаштиринг.

👨‍⚕ @DOCTOR_AZIZOV – Фарзандингиз саломатлиги учун ишончли манба!


📋БОЛАЛАРДА ЛИҚИЛДОҚ ҚАЧОН ЁПИЛИШИ КЕРАК?

Болаларда лиқилдоқ битиши индивидуал ҳолат бўлиб, у боланинг ривожланиши ва кальций алмашинувига боғлиқ.

Асосий лиқилдоқлар ва уларнинг ёпилиши:
♦️Катта лиқилдоқ (олд томон – бош тепасидa, ромб шаклида)
Ёпилиши: 12–18 ой оралиғида (баъзи болаларда 24 ойгача кечикиши мумкин).
♦️Кичкина лиқилдоқ (орқа томон – учбурчак шаклида)
Ёпилиши: 2–3 ойликда.

Лиқилдоқ битишига таъсир этувчи омиллар:

Д витамини ва кальций миқдори – Д витамини танқислиги (рахит) бўлса, лиқилдоқ битиши секинлашиши мумкин.
Ирсият – айрим оилаларда лиқилдоқ кечроқ ёпилиши кузатилади.
Туғма касалликлар – гормонал ёки генетик касалликлар бўлса, лиқилдоқ битиши кечикиши мумкин.

Қачон хавотир олиш керак?
⚠ Агар лиқилдоқ 6 ойгача битиб кетса – бу ерта битиш бўлиб, бош мия ўсишини чеклаши мумкин.
⚠ Агар 24 ойгача битмаса – бу рахит ёки бошқа метаболик касалликлар белгиси бўлиши мумкин.

Тавсия:
✅ Болага Д витамини (сунъий озиқлантиришда ёки қиш фаслида) бериш.
✅ Кальций ва фосфорга бой маҳсулотлар (сут, творог, балиқ) истеъмолини таъминлаш.
✅ Агар лиқилдоқ битиши нормадан кеч ёки тез бўлса, педиатр билан маслаҳатлашиш.

👨‍⚕ @DOCTOR_AZIZOV – Фарзандингиз саломатлиги учун ишончли манба!


Эслатма❗️

- Ора орада чақалоқларни 1-2 марта йўталиши баъзида онасининг бурунчасини яхши тозаламаётганидан бўлади. Бурун пахтали шарчалар билан тозаланмайди. Махсус бурун шиллиқларини тортиб олувчи(аспиратор)лар ёки айиқчали грушалар билан тортиб олинади. Аввало бурунга тузли эритма(натрий хлор, аквамарис, аквалор бейби хк.з)лар 1-2 томчи хар бир бурнига томизилиб 5-7 минут кутиб турилади ва махсус бурун тортгичлар билан тозаланади эрталаб ва кечқурун!

Катталар хар куни бурнини тозалайди болани хам хар куни бурни тозаланиш шарт!

👨‍⚕ @DOCTOR_AZIZOV – Фарзандингиз саломатлиги учун ишончли манба!


❗️Ҳурматли оналар!

Сиз учун фарзандингиз соғлиғига оид муҳим маълумотларни бир жойга тўпладик. Ушбу мундарижалар орқали керакли маълумотларни осон топишингиз мумкин:

📌 1-қисм:👈
📌 2-қисм:👈 (устига босинг)
📌 3-қисм:👈

Соғлом бола – бахтли оила! Агар саволларингиз бўлса, изоҳ қолдиринг ёки биз билан боғланинг.

Ушбу маълумотни боласи бор танишларга юбориб қўйинг!

Показано 20 последних публикаций.