иш жойи фақат маош оладиган жой эмас. у йерда биз вақтимизни, ҳис-туйғуларимизни, баъзан эса орзуларимизни ҳам қолдирамиз. лекин вақти келиб, барчаси ўзгариб кетади. севимли жамоа тарқалади, муҳит совуқлашади, ишлар мазмунсизга айланади. инсон ўзини кераксиздек, бўшликда қолгандек ҳис қилади. шунда савол туғилади: «мен бу йерда ҳали ҳам яшаяпманми, ёки шунчаки кун ўтказяпманми ?» агар жавоб тўғри келмаса демак бу ўзгариш вақти. хаёт сизни кўпроқ қийматингизни билишингиз учун синовдан ўтказяпти. қийин бўлса ҳам, ўзингиз учун яшашни бошланг. иш бор, лекин ўзингиздан азиз инсон йўқ…