Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар универститети билан ҳамкорликда “Фаровон оила” лойиҳаси доирасида “Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари ва уларни бартараф этиш йўллари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбир давомида яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ масаласи мутахассислар томонидан кенг ўрганилгани, бундай никоҳнинг салбий оқибатлари илмий жиҳатдан ўз исботини топганлиги қайд этилди. Қариндошлар ўртасидаги никоҳ миллатнинг ирсий заифлашувига сабаб бўлиши, кузатувлар кўп ҳолларда яқин қариндошлардан туғилган болаларда ирсий касалликлар яққол намоён бўлишини кўрсатгани таъкидланди.
Тадбир якунида юқоридаги масала юзасидан депутатлар талаба қизларни қизиқтирган саволларига жавоб беришди ва уларнинг фикр – мулоҳазалари тингланди.