Ёшлар билан депутат учрашуви.
2025 йил 6 февраль куни Ўзбекистон Экологик партияси ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган Сингапур ТМС академиясининг
“Тошкент TMC халқаро институти”да "Ёшларда экологик маданиятни янада ривожлантириш" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Экологик партия фракцияси аъзоси Наврўзбек ЮСУПОВ иштирок этиб, ёшларга мамлакатимизда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида тўлақонли маълумотлар бериб ўтди.
Шунингдек ёшларда экологик маданиятни янада ривожлантириш борасида талаба ёшларга ўзининг фикр мулоҳазаларини ҳамда бу борада муҳим ва зарур бўлган тушунчалар бериб ўтди.
Учрашувда талаба ёшлар ўзларининг қизиқтирган барча саволларига жавоблар олдилар.
Учрашув сўнгида ёшлар экология соҳасини янада ривожлантириш борасида ўзларининг таклиф ва тавсияларини бердилар.
@navruzyusupov