Репост из: Mahmudiylar oilasi
Боягина бир аъробийнинг туя сўйгани, унинг энг яхши жойини онасига илингани ва хотини қарши бўлгани учун уни талоқ қилгани ҳақидаги гапни таржима қилиб, ФБга қўйган эдим. Икром Шариф саҳифасида шу гап анча муҳокамаларга сабаб бўлибди.
Шу қадар ўйга ботдимки, ҳатто уйқум қочди. Мана, ҳозир ярим кечаси шу гапларни ёзяпман.
Аъробийнинг туя сўйиши бир мисол, холос.
Сиз ишлаб, меҳнат қилиб топиб келган нарсангизнинг энг яхшисини онангизга бермоқчи бўлсангиз ва шу ишга аёлингиз қаршилик қилса, шуни оддий қабул қиласизми?
Сиз топиб келган нарсани сизни туғиб катта қилган, вояга етказган онангизга раво кўрмайдиган аёл билан яшай оласизми?!
"Онангизга мана буниси ҳам бўлаверади", деб турган аёлни севиш, ардоқлаш, қучиш, ўпиш, у билан бир ёстиққа бош қўйиш осон кечади, деб ўйлайсизми?!
Бундай аёл билан бутун умримни боғлаш менинг қўлимдан келмайди.
Таниган-билган устозларимга, дўстларимга, яқинларимга хаёлан шу саволларни бериб кўрдим. Ҳаммалари: "Йўқ, ундай аёлни сева олмайман, уни ардоқлаш қўлимдан келмайди", деб жавоб бердилар.
Ўлчовларимиз шу қадар бузилиб кетдими? Кимдир рўзғор ишларини яхши эплай олмайдиган аёл билан ажрашса, уни оддий қабул қиламиз. Яна кимдир ўзига оро беришни билмайдиган ғўдайганроқ аёл билан ажрашса, тўғри қилибди, деймиз. Онасига нисбатан беҳурматлик қилган аёл билан ажрашган одам эса маломат қилинади.
Соат кечаси 01:00. Уйқум қочиб, шуларни ёзиб ўтирибман.
Қизларимизга тўғри тарбия берайлик. Катталарни ҳурмат қилишни ўрганишсин. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг: "Катталарни улуғламаган ва кичикларга шафқат қилмаган одам биздан эмас", деган гапларини яхшилаб уқтирайлик.
Оналаримизнинг ҳурматларини жойига қўяйлик. Она улуғ, деган гапни фақат тилимиздагина эмас, амалда кўрсатайлик.
Саломат бўлинглар.
@mahmudiylar