Бўстонлиқ туманининг Қозоғистонга туташ Угом тоғлари ўзининг баланд чўққилари, кўлу шаршаралари билан ажралиб туради. Аввалроқ икки баланд шалола қўшилиб, гўзал манзара ҳосил қилган Обипар шаршарасига бориб, маза қилгандим. Ўшанда Обипардан юқорида янаям гўзал бир нечта шаршаралар мавжудлиги, лекин уларга етиб бориш қийин ва хавфли эканини айтишганди.
Шанба куни Угом тизмасидаги ана шу гўзал шаршараларни ўзимиз учун кашф этиш мақсадида йўлга тушдик. Чорвоқ сув омборининг юқоридан Сижжак, Нанай ва Қорабулоқ қишлоқларидан ўтиб, Полвонакка яқинлашдик. Эрталабда Чорвоқнинг суви тўқ ложувард рангга бурканибди. Пском дарёсининг сув омборга қўшилган жойида балиқчи қушлар, ўрдаклар базм қилмоқда.