Якшанба куни ўзим учун янги манзилни кашф этдим. Ривоятларда уч қозоқ авлиёси сифатида келган Оқосоқота, Нурекота ва Суренота манзилларининг ўртасида Тошгаза, Иметей ва Оқкўл чўққилари яшириниб туради. Шу бетакрор жойларни кўриш учун саёҳатчи шериклар Ҳамид ака, Аббос, Илдар, Абдурауф билан йўлга чиқдик.
Манзилгача бориш учун Чирчиқ орқали кетиладиган эски асфальт йўлини эмас, Паркентнинг Кумушкон қишлоғидан юриладиган тоғ йўлини танладик – шуниси яқинроқ экан. Лекин йўлтанламас машинаси бўлмаса бу йўлдан юришни тавсия қилмайман: тош, шағал, тупроқ ва қалин чангдан иборат йўл уловингизни қийнаб қўяди, икки учта жойда сойдан ўтилади.
2 соат йўл босиб, Оқсоқотасой дарёсидан ўтиб, яна 8 километрча юриб машинани жойладик. Бомдод вақти бўлган, ҳали қуёш чиққани йўқ, ғира ширада сафарни бошладик. Денгиз сатҳидан 1600 метр баландликда йўлнинг бошланиши бироз қийин кечди. Тоғнинг текисроқ қисмига чиқиб олиш учун қияроқ жойдан кескин кўтарилишга тўғри келди.