2019 йилнинг январь-cентябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 31,6 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, 8,5 млрд АҚШ долларига ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 37,2 %га ошган.
Ушбу кўрсаткичдан экспорт ҳажми 13,6 млрд АҚШ долларига (ўсиш суръати – 45,5 %) ва импорт ҳажми эса 17,9 млрд АҚШ долларига (ўсиш суръати – 31,5 %) етди. Ҳисобот даврида 4,2 млрд АҚШ доллари қийматида пассив ташқи савдо айланмаси қайд этилди.
Ўзбекистон жаҳоннинг 181 дан ортиқ мамлакатлари билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. Республика ташқи савдо айланмасининг дунё давлатлари қаторига нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой Халқ Республикасида (18,7 %), Россия Федерациясида (14,9 %), Қозоғистонда (8,3 %), Корея Республикасида (6,6 %), Туркияда (5,8 %), Германияда (2,4 %) ва Қирғизистонда (2,0 %) қайд этилган. https://stat.uz/uz/press-sluzhba/novosti-gks/7400-563463463