#Магистратура
2020/2021 ўқув йили учун магистратурага имтиҳонлар бошланди
Бугун, 8 сентябр кунидан бошлаб 2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонлари бошланди.
Имтиҳонлар республикамизнинг 13 та ҳудудида 19 та махсус ҳозирланган биноларда карантин талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда бошланди.
Андижон вилоятида ҳам имтиҳон учун Андижон давлат университетининг Чет тиллар факультети биносида махчуч жой ҳозирланиб, бир вақтнинг ўзида 200 нафар талабгор имтиҳон топшириши мумкин.
Имтиҳонлар 8-20 сентябрь кунлари уч сменада, яъни соат 08:00, 12:00, 16:00 да ўтказилади.
Имтиҳон ўтказиладиган ҳудудга киришда дастлаб абитуриентларнинг тана ҳарорати ўлчаниб, антисептик воситалар билан дезинфекция қилинмоқда. Шунингдек, имтиҳон жараёнлари тўлиқ кузатув камералари назорати остида бўлиб, периметр бўйича 14 та камера ўрнатилган.
Бугун уч сменада қатнашиши лозим бўлган 600 нафар талабгордан 60 нафари тест синовларига қатнашмади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g