ДХХ раиси Абдусалом Азизов лавозимидан олинган — манба
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси, генерал-лейтенант Абдусалом Азизов лавозимидан четлатилган. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берган.
Манбага кўра, истеъфо сабабларидан бири – Президент администацияси собиқ мулозими Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд билан боғлиқ. 64 ёшли Азизов ДХХ раиси лавозимида 2019 йил феврал ойидан буён ишлаб келаётган эди.
У 2017 йил январ–сентябр ойларида ички ишлар вазири, 2017 йил сентябрдан 2019 йил февралгача мудофаа вазири лавозимларида фаолият юритган. 2019 йил 14 январ куни генерал-лейтенант ҳарбий унвонини олган.
↪️ @davlat_va_jamiyat