Фарғона тажрибаси: давлат хизматчилари кутубхонада
Aҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида “Давлат хизматчиси кутубхонада бир кун” лойиҳаси
бўлиб ўтди.Вилоят ҳокимлиги, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона филиали билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда туман-шаҳарлар ҳокими ўринбосарлари, соғлиқни сақлаш, мактабгача ва мактаб таълими, спорт, олий таълим, фан ва инновациялар бошқармалари, Ёшлар ишлари агентлиги, Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси ҳудудий бўлимлари ҳамда туман ва шаҳарлар ахборот-кутубхона марказларидан давлат хизматчилари иштирок этди.
Давлат фуқаролик хизматчилари ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишда Фaрғонa тaжрибaси йўлга қўйилган. Вилоят ҳокимининг “Давлат хизматчиси кутубхонада бир кун” лойиҳасини ташкил этиш ва ўтказишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида яна бир ташаббусга қўл урилиб, мазкур лойиҳа ташкил этилди.
#Kitobxonlik
Fergana.uz |
Facebook |
Instagram |
Youtube |
X