Миллий гвардиянинг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлари ва катта инспектор-психологларига мактаб ўқувчилари билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўллаш ваколати берилмоқда. Тегишли қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Ўзбекистон Сенати 25-январдаги учинчи ялпи мажлисида “Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон қонуни муҳокама қилинди.
Қонун билан Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 248 ва 248¹−моддаларига Миллий гвардия органларига, шу жумладан, Миллий гвардиянинг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлари ва катта инспектор-психологларига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг айрим моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазо чораларини қўллашга доир ваколатлар берилмоқда ҳамда мазкур ваколатларни ички ишлар органларининг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологларидан чиқариб ташлаш назарда тутилмоқда.
Улар қуйидаги моддалар:
47-моддаси биринчи қисмида (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик);
56¹−моддасида (Жамоат жойларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш);
187-моддасининг биринчи қисмида (Жамоат жойларида алкогол маҳсулотини истеъмол қилиш);
188-моддасида (Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш).
Мажлисда қайд этилишича, Миллий гвардиянинг инспектор-психологлари феврал ойидан ҳозирги кунга қадар 44 450 та Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси биринчи қисмида (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни аниқлаб, ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари орқали маъмурий жазо чоралари қўлланилишини таъминлаган ҳамда ота-оналар томонидан фарзандларини мактабга юбормаслик ҳолатлари бўйича 175 мингга яқин огоҳлантириш хатлари ёзилган.
Бугунги кунда 1 нафар инспектор-психологга мактаблардаги бола сонидан келиб чиқиб 3 тадан 10 тагача мактаб тўғри келмоқда. 2025-йил бошида мактаблардаги ўқувчиларнинг дарсларда иштирок этиш давоматлари 50 фоизни ташкил этган бўлса, ҳозирга келиб бу кўрсаткич 95 — 99 фоизни ташкил этмоқда.
Бироқ, инспектор-психологлар томонидан вояга етмаган ҳуқуқбузарнинг ота-оналарига нисбатан маъмурий жазо чораларини қўллаш учун таянч пункти профилактика инспекторининг олдига олиб бориб, маъмурий жазо чоралари қўлланилиши — инспектор-психологларнинг иш самарадорлигига салбий таъсир кўрсатиб, ортиқча вақт сарфлашига ҳам сабаб бўлмоқда. Ана шу мақсадида ушбу қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.