Ноябрь ойининг бошида Никита Макаренконинг телеграм каналида “Чорсу” меҳмонхонаси бўзилишини ва қурилиши билан эса немис компанияси шуғулланиши ҳақида ўқиб қолдим.
Никитани ёзишича, бинони эндиликда қутқариб бўлмас экан ва буни аниқлаш учун алоҳида экспертиза ўтказилган экан. Афсусики, экспертиза хулосасини кўришни имкони йўқ албатта.
Бу потсда ман ўзим учун тўртта пункт бўйича мулохаза қилишга харакат қилиб кўрдим.
Биринчиси. Бинонни албатта бузиш шартмикан, деган савол мани қийнади. Бинони бузмасдан сақлаб қолишни иложиси юқмикан умуман?! Масалан, юқори қаватдан бир неча қаватини демонтаж қилиб, қолган қисмини мустаҳкамласа ва эксплуатацияга топширса.
Иккинчиси. Агар шунчалик бино нураб, тўкилиб тушаётган экан, унда ҳудудни текис қилиб, янги жамоат жойи ёки кичик бир истроҳат боғи ташкил қилса бўладику. Google maps´дан қарасаям кўринади атрофида тайинли бирор бир яшил ҳудуд йўқ. Аламлиси, янги таклиф қилинган лойиҳа бўйича битта бино ўрнига 9 та бино тушаркан. Кейинчалик орқадаги “ЖАР” стадионидан келаётган шовқин ўша домларда яшовчиларга халақит қилгани учун стадионам бузилса керак.
Учунчиси. Қурилиш билан шуғулланадиган немис Tchoban Voss Architekten бюросини интернет саҳифвасини қарадим. Ташкилот кўплаб ишлар қилган ҳақиқий ташкилот экан. Туркияда кўпгина лойиҳалар қилишган экан. Саҳифада ёзлишича, қурилиш билан ҳам шуғулланишаркан. Лекин, тўғриси ишонмийман шу компания бориб/келиб, Тошкентда қурилиш қилишига.
Тўртинчиси ва охиргиси. Хўп шу бино бузилиш керак экан ва ўрнига бошқа бино қурилиши зурур экан, майли, лекин лойиҳада 9 таям бино қўядими. Немис компанияси шуғулланаркан немисача шаҳарларни режалаштириш принциплари асосида лойиҳа таклиф қилмайдими?! Транспорт боғламалари, одам оқими, бозорни ҳисобга олинмаганлигининг ўзи алоҳида катта мавзу.
Ишқилиб умид шуки, бу лойиҳа ҳали қайта ишлаб чиқилади ва бу кўринишда Тошкент шаҳар қурилиш/архитектура бошқармаси кенгашидан ўтмайди.