Репост из: Nurulloh Muhammad Raufxon
#Ўзбекча_ўрганамиз
Тилимизда "бесўнақай" деган сўз бор. Икки бўлак — қўшимча ва ўзак сўз қўшилиб ҳосил бўлгани кўриниб турибди: бе+сўнақай.
"Бе..." қўшимчаси форсча бўлиб, у қўшилса, маъно тескарисига ўзгаради. Ўзбекчада у маънони сўз охирига қўшиладиган "...сиз" қўшимчаси беради:
1) "беихтиёр" — "ихтиёрсиз";
2) "беўхшов" — "ўхшовсиз"... каби.
Шу тартибда давом этсак, "бесўнақай" — "сўнақайсиз" бўлиши керак, тўғрими? Аммо тилимизда ҳозир "сўнақай" деган мустақил сўз йўқ, "бе..." қўшимчасисиз қўлланмайди. Ҳарҳолда, мен учратмадим.
"Бесўнақай" сўзи қоматгами, хатти-ҳаракатгами, дарахтгами, биногами — нимага нисбатан ишлатилса ҳам, қўпол, келишмаган, қийшиқ-сийшиқ, ўхшовсиз... каби салбий маъноларни билдиради.
Модам шундай экан, мантиқан қараганда, агар сўз олдидан салбийлик қўшимчаси "бе..." олиб ташланса, маъно ижобий томонга ўзгариши, "сўнақай(ли) одам" — қомати келишган одам; "сўнақай(ли) юриш" — текис, чиройли юриш; "сўнақай(ли) дарахт" — тик, тартибли ўсган дарахт; "сўнақай(ли) бино" — чиройли, жиримсиз (бежирим) қурилган бино... маъноларини бериши керак. Аммо, афсус, бу ўзак сўз тилимизда қўлланмайди, тушиб қолган, унутилган.
"Сўнақай" чинакам туркий сўз экани билиниб турибди. Эски замонларда фаол қўлланган, албатта. Балки ҳозир ҳам айрим шеваларда ёки туркий қавмларда яшаётгандир. Биладиганлар бўлса, айтиб юборсалар, яхши бўларди.
Ҳарҳолда, изланишга арзирли, ниҳоятда чиройли, келишган сўз экан — СЎНАҚАЙ!