Репост из: Turizm huquqiy-axborot kanali
Хостелларни рўйхатдан ўтказиш тартиби соддалаштирилди!!!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини тиклаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 433-сон қарори билан Хостелларни рўйхатдан ўтказиш соддалаштирилган ҳолда, ариза асосида уларни Реестрга киритиш ва Реестрдан кўчирма бериш йўли билан амалга оширилади.
Бунинг учун Аризачи Қўмитанинг ҳудудий бўлинмасига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза тақдим этади:
✅ ёнғин хавфсизлиги ва санитария-гигиена назорати идораларининг хулосалари;
✅ хусусий тадбиркор ёки юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
✅ давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирмаси, шунингдек шу турдаги мулк ижара шартномаси.
Хостел белгиланган талабларга мувофиқ бўлганда 4 иш кунидан сўнг унга индивидуал реестр рақами берилади ва аризачига реестрдан кўчирма топширилади.📄