Репост из: Shahnoza Soatova blogi
Турдимов нотўғри гапирмади, яна тинч жойда жазава бошламанглар. Кеча ўша селекторда ўз қулоғим билан тўлиқ контекстда эшитдим.
Бутун дунёда уй хизматчиларини ўқитиш тизимлари бор, бизда ҳам шуни қилайлик деяпти. Эсингизда бўлса, бир йиллар аввал Қўйлиқдаги аёллар мардикор бозорига Танзила Норбоева боргани муҳокама бўлган эди. Ўшанда мардикор аёллар иш деб кўчада, дуч келганга эргашиб бориб жони, номуси, шаъни хатарда қолмоқда, бу жараённи тартибли қилиш керак, барибир аёллар хизматига эҳтиёж бор деган эдим. Турдимов ҳам шундай аёлларга ҳуқуқини, профессионал ишлашни, руҳий мустаҳкамликни ва ҳоказо одамлар билан ишлашда керак бўладиган усулларни ўргатайлик, бошқалар билан тенг ишласин, ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояга эга бўлсин деган маънода гапирди. Ҳамма ҳам олий маълумотли бўла олмайди, бандлик бозори эса ҳамон социалистик тутум таъсирида уй хизматчиларини касб деб тан олмайди. Ваҳоланки, бу талаб юқори соҳалардан, айниқса шаҳарларда.
Ҳамма бало бизнинг уй хизматчилари, официантлар, энагаларга осмондан келиб, кибр билан қарашимиз ортидан чиқяпти. Шу қарашимиз туфайли Турдимовнинг гапини тескари оляпмиз. Ўқитмасак, ўргатмасак, мардикор бўлиб қолаверишади. Ўқитсак, ўргатсак, малакали ёрдамчилар, уй хизматчилари, энагаларга айланишади.
P.S. Мен Турдимовга ҳеч ким эмасман, унга адвокатлик қилишдан менга ҳеч фойда йўқ. Лекин нотўғри талқин бўляпти, айтиб қўйишни бурчим деб билдим.
P.P.S. "Оқсоч" сўзи қулоққа хунук эшитилган бўлиши мумкин. Бошқа атамани қўлласа бўлар эди.
@shahnozxon