Тоҳир Малик. Яшасин, мўйлов!
(Буни ўқигач, «шўргинанг қурсин, мўйлов!» деб юбормасангиз бас.)Мусича чумчуқнинг инида тунаб қолган куни «Мўйловчиликни ўрганиш билмий — текширмаслик институти»да Маънижон Хузуралиев «Йигирманчи асрнинг олтмишинчи йилларида мўйловчилик харакати» деган мавзуда чаланомзодлик диссертациясини ўрнига қўйди. Бу маросимда меҳмон сифатида иштирок этсамда, «ўрганган кўнгил ўртанса қўймас», деганларидек, қоғоз-қаламни қўлга олиб, муҳокамада қимматли фикр ва мулоҳазаларини билдирган атоқли мўйловшунос олимларнинг сўзларини ёзиб қўйибман. Ёзилган нарса ташлаб юборилса увол бўлар, деб сизга илиндим. Истасангиз, ўқинг, истамасангиз йўқ. Хоҳласангиз, бу гапларга ишонинг, хоҳламасангиз — йўқ.
https://telegra.ph/To%D2%B3ir-Malik-YAshasin-m%D1%9Ejlov-09-30