Имом Ҳоким Амр ибн Шуайбдан ривоят қиладиларки,
бир куни Пайғамбаримиз
صلى الله عليه وسلم
саҳобаи киромларига:
Сизнингча кимнинг иймони ажойиб? дедилар.
Саҳобалар:Фаришталарники, дедилар.
У зот: Улар Роббиларининг олдида туриб, иймон келтирмасалар, қандай бўлади? дедилар.
Саҳобалар: Пайғамбарларники , дедилар.
Пайғамбар алайҳиссалом: Уларга ваҳий тушиб туриб, иймонга келмасалар, қандай бўлади? дедилар.
Саҳобалар: Бизники, дедилар...
У зоти бобаракот: Мен ораларингизда туриб, иймон келтирмасаларингиз, қандай бўлади? деб туриб, сўнгра ўзлари жавоб қилдилар: Мен учун халойиқнинг ичида иймони ажойиби сизлардан кейин саҳифалардаги китобга иймон келтирган қавмлардир , дедилар...
Ҳақиқатан, ғайбга иймон келтириш билан инсон ҳайвондан ажраб туради, чунки ҳис қилиш аъзолари ёрдамида уларга моддий таъсир этувчи нарсаларни идрок қилиш билан ишониш ҳайвонларда ҳам бор. Ғайбга иймон келтириш туфайли инсон ўзини ўраб турган ҳиссий дунёдан чексиз уфқли, кенг оламга чиқади
📚 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг "Тафсири Ҳилол" китобидан