Фёдор Достоевский, «Ер остидан мактублар»:
– Агар қизим бўлса, уни ўғилларимдан кўпроқ севсам керак.
– Нега?
– Билмасам, ўзим шунчаки, Лиза. Битта одамни танирдим. Турқидан от ҳуркадиган қўрс одам эди. Бироқ қизининг олдида мутлақо бошқа одамга айланар, уни эркалаб-эркалаб сира тўймасди. Қизи балда рақс тушганида беш соат бир ерда қимирламай, ҳатто кўзини пирпиратмай, ихлос билан томоша қиларди. Шунчалик яхши кўрарди қизини. Қизи чарчаб ухлаб қолар, бедор ота эса унга термулиб ўтирарди. Ўзи кир-чир кийинар, бировга бир томчи томизмас, қизидан эса сўнги чақасини ҳам аямас, қимматбаҳо совғалар олар, совғаси қизига ёқса бахтдан еттинчи осмонга учарди. Оталар қизларини доим оналардан кўра кўпроқ яхши кўришади. Баъзи қизлар ота уйда қироличадай яшашади. Менимча, қизим бўлса уни эрга бермасдим.
– Қанақасига?
– Қизғанаман-да ахир, ўлай агар. Бегона эркакни қандай ўпади, қандай қилиб уни ўз отасидан кўпроқ севади? Буни ўйлашнинг ўзиёқ даҳшат. Биламан, валдираяпман, билохир ҳамма кўникади. Лекин менга шундай туюладики, уни эрга бергунча ўзимни хароб қиламан, номзодларни бирма-бир чиқитга чиқараман. Охирида ўзи севган одамга бераман. Аммо қиз севган йигит доим отанинг наздида талабгорларнинг энг номақбули бўлиб кўринади. Ҳа, ҳар доим шунақа бўлади. Кўп оилада шунинг устида келишмовчилик чиқади.
– Қизларини ҳурмат-иззатда узатиш нари турсин, сотишга ҳам рози оилалар қанча.
– Севги нималигини билмайдиган бадбахт оилаларда шунақа бўлади. Севги йўқ жойда ақл ҳам бўлмайди.
🌟 Достоевский