‼️Куни кеча (31 март) Хўжандда тарихий аҳамиятга эга воқеа бўлди. Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон мустақиллигининг бутун даврида биринчи марта уч мамлакат давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисида шартнома имзоланди.
Ушбу муҳим келишув мамлакатларимиз тарихида янги саҳифа очади, “юз йиллик муаммо” деб аталмиш муаммога чек қўяди ва бутун минтақа учун узоқ муддатли барқарорлик ва фаровонлик учун мустаҳкам пойдевор яратади.
Markaziy Osiyo | Library | Science
Ушбу муҳим келишув мамлакатларимиз тарихида янги саҳифа очади, “юз йиллик муаммо” деб аталмиш муаммога чек қўяди ва бутун минтақа учун узоқ муддатли барқарорлик ва фаровонлик учун мустаҳкам пойдевор яратади.
Ўнлаб йиллар давомида ҳал этилмаган чегара муаммолари, айниқса, аҳоли зич жойлашган Фарғона водийсида таранглик ва можаролар манбаи бўлиб келган, бу ерда уч давлат фуқаролари кўпинча бир-бирига яқин, баъзан бир-биридан шунчаки кўча ажратиб туради. Тожикистон ва Қирғизистон ўртасида чегара шартномасининг, шунингдек, бугунги уч томонлама келишувнинг имзоланиши бу вазиятни тубдан ўзгартириб, юзага келиши мумкин бўлган можаролар манбасини бартараф этади.
Аниқ белгиланган чегаралар мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий, транспорт, маданий-гуманитар ва экологик ҳамкорликни кенгайтириш учун кенг имкониятлар очади.
2017–2018-йилларда Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегараси тўғрисидаги шартнома, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон Давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартнома, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида чегаранинг айрим участкалари тўғрисидаги шартнома имзоланди.
⚡️Бундай келишувларга эришиш Президентимиз ва Марказий Осиёнинг бошқа барча давлатлари раҳбарларининг кучли сиёсий иродаси, прагматик ёндашуви, ҳамкорлик ва ўзаро тушунишга интилиши туфайли юзага келди.
Eнг муҳим натижалардан бири шундаки, бугунги кунда Марказий Осиё умумий ўзига хослик ва ўзаро боғлиқ манфаатларга эга ягона минтақа сифатида тобора кўпроқ эътироф этилмоқда.
📣Умуман олганда, санаб ўтилган тарихий муваффақиятлар очиқ мулоқот, ҳурмат ва ўзаро ишонч асосида энг мураккаб масалаларни ҳам самарали ҳал этиш мумкинлигини кўрсатувчи ёрқин мисолдир. Бугун бизда бошқача Марказий Осиё бор – у бирлашган ва кучли, тинчлик ва кенг кўламли шериклик учун очиқ. Ва бу, албатта, эътирофга лойиқ!
Markaziy Osiyo | Library | Science