Аҳолининг томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш орқали даромадларини ошириш чора-тадбирлари мавзусидаги Республика кўргазмали семинари Норин туманида ташкил этилди
Семинарда Марказий банк Наманган вилоят бош бошқармаси бошлиғи Б.Сулайманов иштирокчиларга Норин тумани “Пастки Чўжа” маҳалласида аҳолига ижарага берилган ерларда “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида картошка етиштириш, ички бозорга етказиб бериш ва экспортга чиқариш жараёнлари билан таништириб ўтди.
Шу ернинг ўзида вилоятда аҳолига ижарага берилган ерлардан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
Шунингдек, семинар қатнашчилари қишлоқ хўжалиги агрегатлари, ўсимликларни ҳимоя қилиш ва етиштириш воситалари ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмасида иштирок этишди, маҳалла ҳудудида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт кўчатлари экдилар.
✅ Telegram |✅ Facebook