Кардиологический центр г.Карши/Карши Кардиология Маркази


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиали Манзил: Қарши шаҳар, Отчопар маҳалла, Бунёд кўчаси 33 уй. Тел: +998752211957

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций




РИКИАТМ Қарши филиалида телемедицинани ривожлантириш учун қилинаётган ишлар кўлами янада кенгаймоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги “Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-103-сонли қарори 2-илова 18 банди ижросини таъминлаш мақсадида 4 феврал куни Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази ва шу марказнинг Қарши филиали ўртасида видеоконференцион алоқа шаклида телемедицина мулоқоти ташкиллаштирилди.

Мулоқотда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази реанимация бўлими бошлиғи А.Р.Эсонов ва Қарши филиали директори т.ф.н. Я.Р.Ахматов ҳамда кардиореаниматолог С.Рахимова биргаликда Кардиореанимация бўлимида даволанаётган 6 нафар  оғир аҳволдаги беморлар(Н.У.,Ф.М.,А.Б.,Х.К.,Х.Р.,Я.Б.)нинг касаллик тарихи асосида беморлар ҳолати клиник жихатдан тахлил этилди. Телемедицина мулоқотида замонавий портатив телеметрия ускунаси орқали беморнинг оила аъзолари ҳам бевосита иштирок этишди. Мулоқот сўнгида А.Р.Эсонов ўзининг зарур тавсия ва тушунчаларини берди.

Инновацион телемедицинани изчил йўлга қўйилиши орқали аҳолининг сифатли тиббий хизматдан фойдаланиши кенгаяди, олис ҳудудларда яшовчи фуқароларимизнинг илғор тиббий хизматлардан баҳраманд бўлишига хизмат қилади.
#Зеро_тиббиётдаги_ислоҳотлар_инсон_қадри_учун




Шахрисабз туманида навбатдаги тиббий кўриклар ўтказилди.

Қашқадарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси топшириғига асосан, маҳаллаларда қизил ва сариқ тоифага мансуб аҳоли орасида профилактик тиббий кўриклари ўтказилиши, касалликларни эрта аниқлаш мақсадида 1 феврал куни Шахрисабз ТТБга қарашли Хитой ОШПда тиббий кўриклари ташкил этилди.

Тиббий кўрикларда вилоят даволаш профилактика муассасаларидан 10 дан зиёд мутахассислар аҳолини кўрикдан ўтказишди. Шулар қатори РИКИАТМ Қарши филиали кардиологи, Шахрисабз тумани куратори О.Қўлдошев ҳам бевосита иштирок этиб, 45 нафар юрак-қон томир касалликларидан шикоят қилиб келган аҳолини кўрикдан ўтказди.





Показано 6 последних публикаций.