Бир киши боғга кириб, ҳайрон бўлди: «Кичкина пояда каттакон тарвуз пишади. Каттакон дарахт дарахтда эса кичкина мева пишади». У шуларни ўйлаб, хурмо дарахти остида уйқуга кетди. Шу пайт кичик бир хурмо меваси бошига тушди. У чўчиб уйғониб кетди-да, «Яхшиям дарахтда тарвуз пишмас экан, Аллоҳга ҳамд бўлсин! Агар шу тарвуз бўлганида, ўлган бўлардим», деди.