Устозим Қахрамон Ражабовнинг "Ўзбекистон ХХ асрда" икки жилдлик ўзасарлари нашрдан чиқди. Китоблар 1901-2000 йиллар тарихий воқеаларини қамраб олган. 1901 - 1924 йилларда Туркистонда кечган сиёсий жараёнлар, 1925 - 1991 йилларда Ўзбекистон ССРдаги ахвол, 1991 - 2000 йилларда Мустақил Ўзбекистоннинг сиёсий, иқтисодий ва маданий тарихи архив хужжатлари, матбуотдаги мақолалар, тарихий адабиётлар асосида аниқ, мукаммал ва равон тилда очиб берилган.