Бугун қутлуғ ва муқаддас байрам тонггида Бухоро шаҳридаги 26 та жоме масжидларида ҳайит намози ўқилди.
Болои Ҳовуз масжидига жам бўлган юртдошларимиз ушбу саодатли кунларда эл-юртимизнинг тинчлиги, бахти ва келажаги учун дуога қўл очдилар.
Масжидларда ҳайит намозига йиғилган барча мусулмонлар ушбу қутлуғ ва муқаддас байрам билан бир-бирларини қутлаб, тинч ва осуда юртда яшаётганимиз, хотиржам ибодатлар қилаётганимиз учун Яратганга шукроналар айтдилар.
Қурбон ҳайити – мусулмонларнинг шод-хуррамлик, кўнгил олиш, меҳр-оқибат, хайр-саховат кўрсатиш, бир-бирлари билан дийдорлашув байрамидир.
Бухоро шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати