🇫🇷 Дуров Telegram'да модерацияни яхшилашга ваъда берди
"2024 йил 6 декабрда бўлиб ўтган Франциядаги суд мажлисида мессенжер асосчиси Telegram ҳар ой қонунбузарликлар учун 15-20 миллион аккаунтни ўчириб ташлашини билдирган. Шунингдек, Дуров сўнгги ярим йил давомида платформа раҳбарияти ҳуқуқ-тартибот органлари билан фаол ҳамкорлик қилиб, турли мамлакатлар ҳукуматларига 10 минг нафар фойдаланувчининг маълумотларини топширганини маълум қилди", дея хабар бермоқда France Info суд мажлиси баённомасига таяниб.
"Telegram жиноятчилар учун платформа вазифасини бажариш учун яратилмаган", — дея таъкидлаган Дуров.
Павел Дуров Францияда Telegram'ни етарли даражада модерация қилмаслик ва ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликдан бўйин товлашда айбланмоқда. Француз терговчиларига кўра, бу Дуровни болалар порнографиясини тарқатиш, гиёҳванд моддалар савдоси ва фирибгарлик каби жиноятларда шерикликда айблашга имкон беради.
Судялар 2017 йилдан 2024 йилгача Telegram орқали содир этилган жиноятларга алоқадор тахминан 2 минг жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди. Франция ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, сўнгги ойларда Telegram'да жиноятчилар фаолияти кучайган.