Бутун дунё Одам Ато ва Момо Ҳавводандир, агар Турон ҳукмдорлари оиласига шон-шуҳрат билан мақтаниш, буюкликдан ғурурланиш муносиб бўлса, бизнинг наслимиз айни шу илдиздандир: Қожар-нўён уруғи ҳам улуғворликда Манғитдан ҳеч қуйида эмас! Олийнасаб ҳамда шарафли сўйимиз ҳатто Сулдуз, Жалойир ва Ўзбекдан-да юқори турадир! Турон-у Эрон, Рум ва Рус, Чин-у Мочин, Хитой, Хўтан-у Ҳиндистон мулкларини туркийларнинг улуғ хонадонларига тортиқ қилиб бергани учун дунёнинг қўриқчиси бўлмиш Роббил оламийнга ҳамд айтмоғимиз лозим-у лобуддир!"
Форс ҳукмдори Оға Муҳаммадхоннинг Бухоро амири Шоҳмуродхонга ёзган мактубидан
В. А. Жуковский "Каспийорти ўлкасининг ёдгорликлари. Кўҳна Марв харобалари" 89-бет
Бу мактуб ҳақида маҳаллий манбаларда ҳеч қандай маълумот йўқ.
Қайд этиш керакки, Қожорлардан бўлган Оға Муҳаммад Эронда тахтни эгаллагач (1796 йил), манғитларнинг Туркистондаги олий ҳокимиятини тан олмаган. Шоҳмурод шу боисдан Машҳадга юриш қилган бўлса ажаб эмас...