Бухорода маркасиз тамаки ва сохта маркали алкоголь маҳсулотлари савдоси фош этилди
Бухоро вилоятида акциз маркасиз тамаки ва қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний савдоси фош этилди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси ва Қоракўл тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида икки ҳолат аниқлангани маълум қилинди
Бухоро шаҳрида жойлашган “F.I.” МЧЖ раҳбари К.Қ. (муқаддам судланган) ўзининг савдо дўконида чет элда ишлаб чиқарилган 120,1 миллион сўмлик акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланди. Ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинди.
Шунингдек, Қоракўл туманидаги “B.O.” оилавий корхонаси раҳбари М.А. истеъмолга яроқсиз 62,4 миллион сўмлик қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотишга уринганлиги маълум бўлди. Тезкор тадбир давомида бу маҳсулотлар ҳам ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳар иккала ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉 Каналга уланиш 👈