Бухорода ҳайдовчилар учун имтиҳон маркази очилди
Бухоро туманидаги «Истиқбол» маҳалла фуқаролар йиғинида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топшириш бўйича «Бухоро вилояти имтиҳон маркази» барпо этилди.
Марказ бир кунда 450 нафардан талабгорни назарий имтиҳондан, 300 нафардан ортиқ талабгорни амалий имтиҳондан ўтказиш қувватига эга. Бу ерда назарий имтиҳонларни ўтказиш учун техник ва технологик воситалар билан махсус жиҳозланган зал (хоналар), автомототранспорт воситаларининг барча тоифалари бўйича амалий имтиҳонларни ўтказиш учун автоматлаштирилган автодром ташкил этилган.
Эндиликда инновацион технологиялар билан жиҳозланган ва барча қулайликларга эга бўлган бу жойда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш бўйича имтиҳонлар ўтказилади.
Марказнинг очилиш маросимида Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов иштирок этди.
Вилоят раҳбари имтиҳон марказининг очилишидан мақсад ҳайдовчилик гувоҳномасини олишда таниш-билишчилик ва коррупцияга барҳам бериш эканлигини алоҳида таъкидлади.
Бутун имтиҳон жараёни тўлиқ автоматлаштирилган. Номзод Марказга келганида ўзига тегишли индивидуал QR-кодини олади, бунда у топширадиган имтиҳонларнинг ҳар бир босқичи белгилаб қўйилган бўлади.
Масaлан, назарий имтиҳондан ўтиш учун 20 та саволдан камида 18 тасига тўғри жавоб бериш талаб этилади, бунга 25 дақиқа вақт ажратилади. Агар ушбу синов босқичидан муваффақиятли ўтса, номзод ҳайдовчилик бўйича амалий имтиҳонни топшириш ҳуқуқига эга бўлади.
Машинани курсантнинг бир ўзи бошқаради. Машина бошқаруви асносида йўл қўйилган хато ва камчиликлар учун бериладиган жарима баллари 99 балл чегарасидан ошиб кетмаса, имтиҳон топширилган ҳисобланади.
Номзод амалий имтиҳондан ўта олмаса, у назарий имтиҳонни муваффақиятли топширган пайтдан бошлаб 2 ой ичида 7 кунлик интервал билан қайта топшириши мумкин. Агар бу муддат ичида топшира олмаса назарий имтиҳонни ҳам бошқатдан топширади.
👉Каналга уланиш👈