МҲХСга ўтиш учун тўртинчи марта уриниш, бу сафар 2026 йил 1 январдан...
#мулоҳаза
Маълум қилинишича, ЎзР Президентининг “Бухгалтерия ҳисоби тизимини янада такомиллаштириш ва уни Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтказишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган.
Бунда қуйидаги устувор йўналишлар белгиланган:
1️⃣ МҲХСни татбиқ этадиган ташкилотларни сифат мезонларига асосланган аниқ синфларга бўлиш: Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар тушунчасини ҳуқуқий мақомини белгилаш ва улар рўйхатини шакллантириш. 2026-йил 1-январдан бошлаб Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар тоифасидаги барча ташкилотлар тўлиқ МҲХСга мувофиқ бухгалтерия ҳисобини юритиши, молиявий ҳисоботларни тузиши ва уларнинг аудиторлик хулосалари билан биргаликда эълон қилинишини ташкил этишини белгилаш.
2️⃣ Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларини (БҲМС) халқаро тамойилларга мувофиқлаштириш: Амалдаги эскириб, кексайиб қолган миллий стандартларни янгилаш вазифаси қўйилмоқда.
3️⃣ Амалдаги тартиб билан биргаликда 35 ёшдан ошмаган барча фуқароларга дастлабки рўйхатдан ўтиш ва имтиҳон топшириш (АССА F7 ва ДипИФР) харажатларини имтиҳондан муваффақиятли ўтганда қоплаб бериш. Шунингдек, ушбу амалиётни 2027-йил 31-декабрга қадар узайтириш;
4️⃣ молиявий ҳисоботларни йиғишни ва сақлашни таъминлайдиган Ягона ҳисоботлар тизими базасида молиявий ҳисоботлар базасини шакллантириши ҳамда доимий равишда юритилишини таъминлаш бўйича таклифлар киритилган.
Мазкур қарор лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳалари муҳокамаси порталига 2024-йил 12-июлда жойлаштирилган. Қарор лойиҳаси юзасидан муҳокама иштирокчиларидан таклифлар (изоҳлар) қуйидаги ҳавола орқали билдирилиши мумкин.
Манба
https://t.me/+_4lavgTMjqA0NDYy