Репост из: AUDITOR
МҲХС яна жонландими?
#мулоҳаза
Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари ҳамда уларнинг таркиби ва мазмуни тўғрисидаги Низом тасдиқланди. Мазкур низом бюджет ва суғурта ташкилотлари, тижорат банклари ва нобанк кредит ташкилотларига нисбатан қўлланмайди.
Ушбу низомда молиявий ҳисобот шакллари тасдиқланишидан ташқари қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратилган.
✅ Умумий қоидалар:
Ҳисобот даври: 1 январдан 31 декабргача
Валюта: Сўмда тақдим этилиши шарт
Имзолаш: Раҳбар ва бош бухгалтер томонидан имзоланади
✅ Тақдим этиш муддатлари:
БҲМС бўйича: Кейинги йилнинг 1 мартигача
МҲХС бўйича: Кейинги йилнинг 1 майигача
✅ Муҳим қоидалар:
Микрофирмалар ва кичик корхоналар фақат баланс ва молиявий натижалар ҳисоботини топширади. МҲХС бўйича ҳисобот топширувчи ташкилотлар БҲМС бўйича ҳисобот топширмайди. Барча реквизитлар тўлиқ тўлдирилиши шарт.
✅ Валюта масалалари:
Асосий валюта: Ўзбекистон сўми
Чет эл валютасидаги операциялар Марказий банк курси бўйича қайта ҳисобланади.
@auditor_team

Эътиборли жиҳати, регулятор компанияларнинг консолидациялашган ҳисоботларини эмас, фақат алоҳида молиявий ҳисоботларини йиғишга қарор қилган. Ушбу ҳисоботлар кенг жамоатчиликка ошкор этилиши бўйича бирор норма белгиланмаган. Шунингдек, МҲХС бўйича ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича кўрсатмалар берилмаган. Натижада, айни бир моддани ҳисоботда тақдим этиш бўйича турлича қарашлар юзага келишини тахмин қилиш мумкин.