Бувайда ихтисослаштирилган мактабида “Китобхонлар беллашуви” танлови ўтказилди
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Бувайда туман ихтисослаштирилган мактабида ўзбек мумтоз адабиётининг донишманд ва файласуф шоири ҳазрат Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги ҳамда ўзининг шаҳаншоҳлик довруғи билан бир қаторда бетакрор ғазалларию оҳанрабо рубоийлари билан дунёга танилган Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги муносабати билан “Китобхонлар беллашуви” танлови ташкилланди.
Мазкур танловда 5-“А” ҳамда 5-“Б” синф ўқувчиларининг “Тафаккур юлдузлари” ва “Бобурийлар” жамоалари беллашдилар. Улар танлов шартларига кўра, ўзбек ва жаҳон адабиётига доир саволларга жавоб бердилар, турли асарлардан саҳна кўринишлари намойиш этдилар. Шунингдек, эркин мавзу бўйича ўз иқтидорларини кўрсатиб, ҳакамлар томонидан муносиб баҳоландилар.
👉Buvayda.info