🟢РОМИТАНДА: “GAVAI” сунъий пляжи ташкил қилинди
Буюк Ипак йўли чорраҳасида жойлашган “Bukhara Desert Oasis & Spa” инновацион туризм кластерида энг сўнгги замон талабларига мос равишда соҳил дам олиш масканига айлантирилган “GAVAI” сунъий пляж зонасининг расмий очилиш маросими ўтказилди.
Жаҳон талабларига жавоб берувчи ушбу пляж зонасининг очилиш маросимида Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Ботир Шахриёров, вилоят Туризм бошқармаси бошлиғи Сухроб Бобокалонов, туман ҳокими Умеджон Барноев, 30 дан ортиқ туристлар, 500 дан ортиқ узоқ яқиндан келган вилоятимиз аҳолиси ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Барпо этилган “GAVAI” сунъий пляж зонасида меҳмонхона, ресторан, соҳил бўйи пляжи, айвончалар, террасали ресторанлар, бассейн, спорт майдончалари, дам олиш зоналари, тиббиёт бурчаги, автортураргоҳлар, замонавий ўтовлар, вертолёт қўниш зонаси, волейбол ва футбол майдонлари, болалар майдончалари, от, туя, электромобиль,квадроцикллар, йўл танламас “Джип” машиналар ва ҳоказолар ўрин олган.
Бу ернинг жозибали тиниқ суви, флора ва фаунаси инсонни ўзига жалб қилмасдан қўймайди. Сув ҳавзаси, соҳил, пляж, салқин ичимликлар ва оила, дўстлар давраси ҳаётимизнинг ёрқин лаҳзаларига айланади.
Очиқ осмон остида ўтказиладиган бир-биридан қизиқарли концерт ва шоу дастурлари меҳмонларнинг мароқли дам олиши учун хизмат қилади. Бундан ташқари бахтли ва қувончли лаҳзаларингизни бир умрга суръатларда муҳрлаш учун алоҳида фотозоналаримиз ҳам мавжуд.
Қисқа қилиб айтганда, бу ажиб масканни келиб кўришингиз ва унинг гўзаллигидан баҳра олишингиз лозим!
Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати
✝️ Telegram | ☮️ Facebook | 💟 Instagram | ☸️ YouTube