Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
45 йиллик меҳнат, ҳалоллик ва ҳунар самараси!
Нурмуҳаммад Ёқубов – халқ ҳурматига сазовор косиб!
Нурмуҳаммад ака Ёқубов 45 йилдан буён косибчилик фаолияти билан шуғулланиб келмоқда. Ўз ишининг ҳақиқий устаси, ҳалоллиги, самимийлиги билан юртдошлар меҳрини қозонган бу инсон йиллар давомида Тиббиёт бирлашмаси ҳудудидаги бир бурчакда кичкина косибхона очиб, хасталикка шифо излаб келган инсонларнинг қалбига ҳам нур улаган.
Бугун эса саховатпеша инсонлар кўмагида уста Нурмуҳаммад аканинг косибхонаси қайта қурилиб, замонавий ва шинам ҳолга келтирилмоқда.
Ҳозирги пайтда тиббиёт бирлашмаси ҳудудида улкан бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда — атроф ободонлаштирилмоқда, замонавий автотураргоҳ ҳам барпо этилмоқда.
Энди эса Нурмуҳаммад Ёқубовга фақатгина косибчилик эмас, балки автотураргоҳда ҳам ишлаш имконияти яратилиб, меҳнатга бўлган ҳурмат яна бир бор намоён қилинди.
Бу каби инсонларга эътибор — меҳнатга, ҳалол ризққа, оддий одамнинг фидоийлигига бўлган чинакам эҳтиромдир.
Batafsil🇺🇿@zolotoy_uchkurgan