ҚАДРИНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ!!!
“Домлажон” тахаллуси билан машҳур блогер устозимиз айрим директорларнинг карантин даврида ўқитувчиларни ишга чақираётгани тўғрисида билдирган шахсий фикрларидан қашқадарёлик информатика ўқитувчиси таъсирланганини ижтимоий тармоқларда ёзибди.
Шунингдек, “Келинг, бугун 5 нафар ўқитувчи борсин, бир хонага кириб ғийбату, фисқу–фасод билан овора бўлмай хоналаримизни тозалиги, янги ўқув йилини бошлашимизга замин тайёрласин. Яна эртага 4-5 нафар педагог борсин - шу яхши эмасми?”, дея фикр билдирибди.
Севимли шоиримиз Абдулла Орипов муаллимлар ҳам ёруғ кунларга чиқишини башорат қилиб: “Ўша кунлар етиб келгунча Қадрингизни эҳтиёт қилинг! Қалбингизни эҳтиёт қилинг!”, деганди.
Президентимизнинг қатъий саъй ҳаракати, Халқ таълими вазири Шерзод Ҳотамовичнинг мислсиз шижоати билан устозларимиз ана шу ёруғ кунларга энди етишганида ва айни карантин пайтида, айниқса, каникул даврида “Келинг беш-олтита ўқитувчи хоналарни супириб келайлик!”дегани нимаси???
Ахир президентимиз жон куйдириб қайта-қайта: уйда қолинглар, дея мурожаат қилаётган, вазирларимиздан иборат нуфузли комиссия аҳолининг уйида қолиши учун барча шароитларни яратаётган бир пайтда олий маълумотли инсонга шу фикрлар ярашадими?
Мактабни супуришга таъсирланишдан кўра кўринмас вирус сабаб чет давлатларда трактор билан кўмилаётганларни, жанозасиз кетаётганларни, кафангадо бўлганларни кўриб таъсирлансангиз бўлмайдими?
Шукр қилмоқчи экансиз, давлатимизнинг уйдан чиқмасдан жонингиз, нафақат сиз бола-чақангизнинг ҳам жони омон қолиши учун ҳамма шарт-шароитларни яратиб ойлик маошигача бераётганига шукр қилиб, “карантинингга ҳам, чиқараётган қарорларингга ҳам” демасдан уйда ўтирсангиз бўлмайдими? Жоҳиллик ҳам шунчалик бўладими?
Ахир карантин ким учун чиқарилган???
Шаҳарнинг тўрт томонидан мактабга борган тўрт бештангиз битта эшикдан мактабга кирсангиз, эртага бошқа тарафдан келганлар мана шу эшик тутқичини ушласа шу туқичнинг ўзиданоқ вирус тарқалмаслигига ким кафолат беради?! Сентябрга ҳам ҳали бир ойдан зиёд вақт бор. Қолаверса, хоналарни супуриб сидириб қўйиш фикрини фаррош ходимлар айтса ҳам бошқа гап эди!
Ундан кўра, компьютер ўқитувчиси экансиз бўш вақтдан фойдаланиб фақат ўз мактабингиз ўқитувчи ва ўқувчилари билан тез ва осон онлайн боғланувчи дастур яратиб фойдали иш билан шуғуллансангиз бўлмайдими?
Сиз бугун тўрт-бешта бўлиб хоналарни тозалайлик, деяпсиз, эртага сиздан ҳам “ташаббускорроқ” чиқиб беш-ўнта бўлиб мактаб ҳовлисини, катта йўл бўйини ҳам “шукр қилиб” супуриб келайлик, карантин бир гап бўлар деса нима бўлади?
Раҳматли шоиримиз: “Қадрингизни эҳтиёт қилинг”, деганида шуларни назарда тутмадимикин???
Мирзабек Жапақов, ҳуқуқшунос журналист, Хоразм.