Гулнора Каримова яна 8 йил қамоқда қолади ва жазони тўлиқ ўтаса 2028 йил охирида озод этилади. 2020 йил 18 март куни, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Гулнора Каримова ва у томонидан ташкил этилган жиноий уюшма аъзоларига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.
Cуд мажлиси ёпиқ тарзда ўтказилди. Cуд ҳукмига кўра. Г. Каримова жиноий уюшма ташкил этиш, товламачилик, ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва бошқа жиноятларни содир этганликда айбли деб топган ва 13 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазо муддати 2015 йил 21 августдан бошлаб ҳисоблаш белгиланди.
Гулнора Каримованинг ҳос ёрдамчиси Гаянэ Авакьян қамоқдан озод қилинган. Унга 3 йил синов муддати билан 5 йил 3 ой 21 кун шартли равишда озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
"Суд ҳукмига кўра, Н. Содиковга 20 йил, О. Свиридовга 17 йил 3 ой, А. Эргашевга 18 йил 1 ой, Ш. Сабировга 17 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Ж. Абдурахманов ва Б. Тешабаев эса жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги муносабати билан жиноят учун жавобгарликдан озод қилиндилар», дейилади Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати хабарида.
Kanalimiz manzili👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFCCPy7jQcY64w7a_w