Кам таъминланган оилалар учун болалар нафақаси
Миқдори
250 000 сўм 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган 1-бола
325 000 сўм 3 ёшгача бо 'лган 1-бола
+150 000 сўм 2-бола
+100 000 сўм 3-ва ҳар бир кейинги бола
Фуқаролар учун ариза бериш ва тайинлаш тартиби
Қаерга мурожаат қилинади?
Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш учун ариза зарур ҳужжатлар билан бирга бевосита фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига (маҳаллага) тақдим этилади.
Ариза топширишда қандай ҳужжатлар талаб этилади?
Ариза топширишда қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
1) ариза берувчи ва оила аъзоларининг Ўзбекистон Республикаси паспорти ёки ИД-карталари;
2) оиланинг мавжуд чорва моллари ва паррандалари тўғрисида маълумот;
3) ариза берувчи ва унинг оила аъзолари номидаги тижорат банки ҳисобварақларидаги маблағ ва пул ўтказмалари ўрганилиши учун Марказий банк ва тижорат банкларга ариза.
Алоҳида ҳолларда, шунингдек қуйидагилар талаб этилади:
а) чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномалари, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномалари ёки ИД-карталари ҳамда яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида қайд варағи;
б) болалари васийлик остида бўлган тақдирда, аризага васийлик ва ҳомийлик органи қарорининг нусхаси.
Маҳалла ходимлари юқоридаги ҳужжатлар билан қандай ишлайди?
1) барча ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилганлиги текширади;
2) ариза берувчининг оила таркиби тўғрисидаги маълумотни тасдиқлайди;
3) аризани махсус рўйхатга олиш дафтарида қайд этилади;
4) ҳар беш кунда, бироқ ариза берилган ойнинг 19-санасига қадар ариза ва зарур ҳужжатларни Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этади.
Аризалар нечанчи санагача қабул қилинади?
Аризалар болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олишни истаётган ойдан олдинги ойнинг 16-санасига қадар тақдим этилади. Бунда юқорида кўрсатиб ўтилган муддатдан кейин берилган аризалар белгиланган тартибда кейинги ойда кўриб чиқилади.
Туман (шаҳар) Пенсия жамғармаси бўлимининг масъул ходимлари томонидан нималар қилинади?
Ариза ва тақдим этилган ҳужжатлар туман (шаҳар) Пенсия жамғармаси бўлимининг масъул ходимлари томонидан ҳар куни, бироқ ариза берилган ойнинг 26-санасигача «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритилади.
Аризани ким кўриб чиқади ва қарор қандай қабул қилинади?
Оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ҳамда уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги қарорлар «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида автоматик шакллантирилади ва қабул қилинади. Ариза берувчига болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш тўғрисида ёки рад этилган ҳолда рад этиш сабаблари кўрсатилган электрон хабар аризада кўрсатилган мобил телефон рақамига СМС кўринишда юборилади.
https://t.me/bolalar_puli_haqida