Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ҳақиқат
Кимдир сиз ижод қилган нарсаларни ўзлаштириб олиб тирикчилигини қилади, шунинг орқасида топганларини ўзи ейди, ёнидагиларига едиради. Муаллифи ўзга бўлса-да сиз сабабчи ва ташаббускор бўлиб қилинган нарсаларни худди ўзи янги яратгандай эълон қилишдан уялмайди. Умуман сиз билан тақдир учраштиргунча бўлган аҳволини унутади. Ўртадаги сўзлар, лафзлар, қасамлар унутилади. Ва ҳоказо... Хотиржам бўлинг. Унутмаган гувоҳлар ва энг муҳими унутмаган Зот бор. Ҳафсалангиз пир бўлиб, яхшилик қилишни тўхтатманг. Кечиринг, кечиролмасангиз унутинг - яхшиликни хизмат деб қабул қилганларни ва гўё фойдаланиб бўлган бўлиб кечганларни, рози қилмаганларни, сотиб кетганларни... Бунақа муносабатга лойиқ бўлмасангиз ҳам. Шунақаси ҳам бўлиб туради...
Кимларнингдир ҳаётида ўзлари тан ололмасаларда сиз қолдирган яхши из бор. Ажрни банда эмас, Ўзи беради.
Сиздан яхшилик таралиб турсин. Яхшилик қила олишга ихлос қайтмасин. Сизда ва сизни кўриб бошқаларда.
PS. Худога шукур ҳаммаси яхши. Яхшиликка қурбат берсин.
@bobur_bobomurod