Аччу гаплар 🌶


Гео и язык канала: Узбекистан, Русский
Категория: Блоги


Боғланиш учун: @blueskyuz_bot
Facebook: www.facebook.com/blueskyuz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Русский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Юртимизда ҳақиқий баҳор бошланди.
Кўклам муборак, азизлар
#сакура@blueskyuz

📱 https://t.me/blueskyuz


⚡️Тошкент вилояти Чиноз туманида ҳайдовчилар газ заправкалар ёпиқлигидан норози бўлиб автомобиль йўлини ёпиб қўйишди

📱 https://t.me.blueskyuz


Ҳайр, анонимлик

Telegram энди суҳбатдош ҳақидаги маълумотларни тақдим этади.
Telegram иловасининг Android учун бета-версиясида эндиликда сиз билан диалог қилган фойдаланувчи ҳақидаги қўшимча маълумотларни кўриш функцияси пайдо бўлади.
Мессенжер орқали:
🔹телефон рақам тегишли давлат;
🔹аккаунтни рўйхатдан ўтган ой ва йил;
🔹умумий гуруҳлар рўйхати ва сони;
🔹верификация даражасини билиш мумкин бўлади.
Бу ғоя Павел Дуров томонидан 2024 йил июль ойида эълон қилинган эди.
Бундай янгилик иловада сохта аккаунтлар очиб фирибгарлик қилаётганларга қарши курашиш ва фойдаланувчилар учун қўшимча қулайлик яратиш мақсадида жорий қилиняпти.

📱 https://t.me.blueskyuz


Эски тизимни ўзгартирмоқчи бўлган кишиларга ҳамма ерда қийин бўлган. Ҳатто АҚШда ҳам ...

Бу суратда АҚШ ҳукуматини молиялаштириш бўйича қонун лойиҳасининг аввалги ва Илон Маск аралашувидан кейинги ҳолати.
Маск ислоҳотлар самарадорлиги ва молиявий ҳаражатларни қанчалик мақсадли сарфланаётганини тафтиш қилишни бошлагани албатта кўпчиликка ёқмайди. Сабаби, йиллар давомида бюрократик тизим миллионларни бевосита давлат ва фуқаролар манфаатига алоқаси бўлмаган нарсаларга ишлатиб келгани фош бўлиб қоляпти.
АҚШнинг давлат ҳаражатларини қисқартириш бўйича қилаётган ишлари сабабли Маск ўлим билан таҳдид қилишаётгани ҳақида айтди. «Агар ҳозиргидек давом этадиган бўлса мамлакат де-факто банкрот бўлади. Бу бор нарса. Шу сабабли менга нисбатан зарбалар ва ўлдириш билан таҳдид қилишлар кўпайяпти», - дейди миллиардер.
Шу билан бирга, Илон Маскнинг сиёсатга тобора кириб бораётгани ортидан Tesla компаниясида пастлаш кузатиляпти. Сиёсий митингларда чиқишлари, баёнотлари ва ҳаттто имо-ишоралари сабаб Европада Маскка нисбатан салбий муносабат шаклланиб боряпти ва одамлар электромобилларни сотиб олишни исташмаяпти. Аксинча, Tesla расмий салонларига нисбатан вандализм, электрокарларга свастика, антифашистик шиорлар ёзишлар ошиб боряпти. Tesla моделларини сотиб олганлар ҳам бундан шокка тушишяпти ва уларни сотиб бошқа транспорт воситаларига алмаштиришяпти.
Нидерландия, Норвегия, Франция, Испанияда Маск автомобиллари сотуви 30% дан 75% гача тушиб кетгани кузатиляпти. Айрим компания ва инвесторлар Tesla билан ҳамкорлик ва акциялари билан ишлашдан бош тортишяпти.
Экспертлар Маск ё сиёсатни, ё бизнесни танлаши кераклигини айтишяпти.

Биласизми, бу ҳолат Ўзбекистондаги 🇺🇿 бир шахс билан боғлиқ воқеаларни эслатиб юборди. Комил Алламжонов ҳам давлат сиёсатига новатор сифатида кириб, моғор босган эскича тизимни ўзгартириш бўйича таклифлар, ҳаракатлар қилишга уринди. Қайсидир маънода бу ишни уддалади ҳам. Лекин режалар охиригача бажарилишига йўл қўйишмади. Бўлиб ўтган ишлардан озми-кўпми одамлар хабардор.
Бу билан Давлат сиёсатида АҚШ бўладими, Россия ёки Европа давлатларими, Ўзбекистон ёки Марказий Осиёдаги бошқа давлатми етарлича қарши манфаатдор гуруҳлар бор бўлавераркан деган фикр келади. Буни ўша давлатда Илон Маск ёки Комил Алламжоновга ўхшаган шахсларнинг фаолияти билан боғлиқ шов-шувлар орқали билиш мумкин экан.

📱 https://t.me.blueskyuz


🇺🇸 Доналд Трамп тарафдорлари АҚШ президенти яна бир муддатга сайланиши учун Конституциясига ўзгартириш киритишни режалаштиришяпти.
1951 йил қабул қилинга АҚШ Конституциясига киритилган 22-ўзгартириш бир шахсни икки мартадан ошиқ давлат раҳбари этиб сайланишини тақиқлайди.

Бу янгиликдан кейин Ўзбекистон ва айрим собиқ иттифоқ давлатлари бу нарсада анча олдинда ва анча-мунча тажриба йиғиб қўйган давлат эканига ишоняпман 🙃

📱 https://t.me.blueskyuz


АҚШ Президенти Доналд Трамп Ғазо секторини «Яқин Шарқ Ривейраси»га айлантириш ҳақида айтганди.
Трамп ўзининг саҳифасига жойлаган сунъий интеллект ёрдамида ишланган видеода Ғазо урушдан кейин замонавий шаҳарга айлантирилгани кўрсатилган.

📱 https://t.me.blueskyuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
USAID грантига Ўзбекистонда ижтимоий фикрга, қарор қабул қилишга таъсир кўрсатишга уринадиганлар ҳақидаги видеода нимагадир ўзларини «янги жадидлар» деб номлаб олганлар ҳам чиқяптия 🤔
Ўзларидан бу масалада муносабат бўлармикин?
#самозванцы

📱 https://t.me.blueskyuz


«Ozodlik Radiosi»нинг суриштирув видеосидан кейин нимагадир Муҳаммад Очилнинг «Фармон фермер нима дейди?» драмаси қаҳрамонининг қуйидаги гаплари ҳаёлимдан ўтди:
«... илгари куёвликка номзодларга оғир вазифалар юклатилган. Масалан, тош тўнкаларни ёрдириб кўришган! Сенларнинг аҳволинг эса мана бунақа абжағи чиққан «аварийний»!»

📱 https://t.me/blueskyuz


«Давлат ичида давлат» бор жойда одамларнинг косаси оқармайди

Масаланда, «Ozodlik Radiosi» ёпилиб, фаолияти тугатилса Ўзбекистон сиёсий элитасининг «гилам остидаги жанги» тафсилотлари, гуруҳларнинг яширин амбициялари ҳақида одамлар қаердан хабардор бўлади 🤔
Бичилган журналистлар ва «қўлдан дон чўқишга» ўргатилган блогерчаларимизда жасорат етишмаса.
Сиз қандай фикрдасиз?

📱 https://t.me/blueskyuz


Битта китоб ўқиган ва шу ўқиган китоби бўйича имтиҳондан ўтган маҳбуснинг жазо муддати 3 кунга қисқарар экан.

Келинг бир тасаввур қилиб кўрайлик, К.Алламжоновга қарши суиқасд ишида айбдорлар жазо муддати нечта китоб ўқишга тенг экан
Демак, Шуҳрат Расулов 23 йил муддатга озодликдан маҳкум этилган – 2799 та китобни тўлиқ ўқиши ва битта китобнинг ярмига етганида муддати тугаши мумкин.
Жавлон Юнусов 18 йил 6 ой – 2251 та китоб тўлиқ
Шохруҳ Аҳмедов, Исмоил Жаҳонгиров деганлари ҳам 23 йилга қамалган улар ҳам 2799 та китоб ўқиши керак.
Дониёр Тошхўжаев 7 йил – 852 та китоб ўқиши керак.

Албатта бундай бўлмайди. Улар китоб ўқиб озодликка чиқишмайди. Чунки китоб ўқиш билан жазо муддатини қисқартирилишининг қонун билан белгилаб қўйилган меъёр ва талаблари бор. Тепада исмлари келтирилган нусхалар жазо муддати охиригача, энг қаттиқ режимли жазони ўташ муассасида ўтириши керак.

📱 https://t.me/blueskyuz


РАСМИЙ АХБОРОТ

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида фуқаро К. Алламжоновга уюштирилган суиқасдга оид жиноят иши доирасида 10 нафар шахсга нисбатан суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ Шуҳрат Расуловга 23 йил, Джавлан Юнусовга 18 йил 6 ой, Шохрух Ахмедовга 23 йил, Исмоил Жаҳонгировга 23 йил ва Дониёр Ташходжаевга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Қолган 5 нафар судланувчига қилмишига мувофиқ равишда турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.

📱 https://t.me/blueskyuz


«Қора бозор» бўлган, бор ва бундан кейин ҳам бўлади

Одамлар кутишга кетган вақти «қора бозор» билан курс ўртасидаги фарқдан қиммат бўлгани учун ҳам кўчада тезда алмаштириб иши билан кетади.
Шанба якшанба кунлари валюта алмаштириш учун расмий шаҳобча ишламайди. Кўчалардаги банкоматлар доим «вақтинча техник хизмат кўрсатмаётган» бўлади.

📱 https://t.me/blueskyuz


Россиялик сайёҳ Федор Конюхов Жанубий Атлантикани эшкакли қайиқда сузиб ўтган биринчи инсон бўлди.
Саёҳатнинг хавфли томони шундаки, у мураккаб ва ўта хавфли ҳисобланган 50 ва 40 кенгликлар маршрути бўйича сузган. Бунинг учун унга 68 кун талаб қилинган.
Олдинда энди Ҳинд океани (Ғарбий Австралиядаги Люин бурни) бўйлаб 4200 денгиз миля саёҳати турипти.

📱 https://t.me/blueskyuz


Яхшиям Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини Шерали Жўраев айтмаган экан.
#буотамниқўшиғи 🤦‍♂️

📱 https://t.me/blueskyuz


Қирғизистонда криминал, жаргон, сўкиш сўзларга алоқадор аббревиатурали авторақамлар тақиқланди

Қирғизистонда қуйидаги ҳарфлар комбинациясида давлат рақамлари бериш тақиқланди:
давлат органларини англатадиган аббревиатуралар: MVD, MBD, MWD, MID, AKS, AKC, GNS, GTS, IIM, OBD, OVD, UBD, OWD, UVD, UWD;
давлатлараро ташкилотлар, иттифоқларни англатадиган аббревиатуралар: OON, OOH;
савдо ва товар белгилари, фирмалар номлари ва интеллектуал мулк объектларига тегишли аббревиатуралар;
қўшни давлатлар номларини англатадиган аббревиатуралар — TJK, UZB, KHP, KAZ;
сўкиш, ахлоқсиз ва икки хил маъно англатадиган жаргон сўзларни англатадиган ҳарфлар комбинацияси — GEI, HUY, HER, HUI, HYI, KOT, LOH, LOX, SEX, XEP, XUI, XUI, XYI, XYN;
• криминал ғояни билдирадиган аббревиатуралар — AUE, BOP, OPG, VOR, WOR, ZEK, ZLO.

Ушбу авто рамқамлар давлат агентлиги томонидан олинади ва кейинчалик утилизация қилинади. Рақамлар транспорт эгасининг ихтиёри билан ёки уни рўйхатдан ўтказаётганда олиб қўйилиши мумкин. Бунда янги рақам ва уни рўйхатдан ўтказиш ҳаражатлари давлат томонидан тўлиқ қоплаб берилар экан.
Рақамларни топширишдан бош тортган шахслардан транспорт воситаси жарима майдончасига олиб қўйилади ва жарима қўлланилиши, янги давлат рақами билан мажбурий алмаштирилиши ҳақида огоҳлантирилган.


Айтишларича, Ўзбекистонда яқинда олиб қўйилган UZB комбинацияли давлат рақамлари ўрнига бошқа вариантдаги рақамлар берилар экан.
Ўйлашимча, YUB (Yangi Uzbekiston Boylari), KLN (KLaN), OYU (Oyog’I Yerdan Uzilgan), SMM (MSM) каби комбинациялардаям олиш мумкин.
Сизнингча, янгилари қандай ҳарфлар комбинациясида бўлади? Ўз вариантларизи ёзинг.

📱 https://t.me/blueskyuz


Айтишларича, Белорусиядаги президентлик сайловларида овоз бериш бюллетенида номзодлар ана шундай бўлганмиш 🙃
#humortime

📱 https://t.me/blueskyuz


Ўзи яшаётган давлат еридан қазиб олинаётган газини маиший эҳтиёжи учун ҳам ишлата олмаётган халқнинг эмас, балки Алишер Қодировга ўхшаган нусхалар парламентда бўлган давлатнинг косаси оқармайди.

Сотилмаган нима қолди Ўзбекистонда? Газни шунча йил четга сотиб тушган пулни аҳоли турмуш шароитини яхшилашга сарфладиларми? Газ ўрнига муқобил энергия манбалари, узлуксиз таъминот тизими яратилдими?
Нима учун бизни давлатда ҳамма нарсага халқ айбдор қилинади?

📱 https://t.me/blueskyuz


Жума куни мусулмонлар дам олишади, шанба куни – яҳудийлар, якшанбада православлар. Душанба куни инқилоб
© В.Жириновский

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов 2025 йил 21 январь куни «Тошкент шаҳрида миллийликни кенг тарғиб қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Унга кўра, давлат ташкилотлари ходимларига иш кунларида миллий либосларда юриш тавсия этилади.

Мактаб, институтларда форма талаб қилиб шаклланган онг энди ишхоналаргаям кириб боряпти. Одамларда миллий ғурур, ватанпарварлик ва ўзлигига содиқликни ташқи кўриниш билан эмас, қулай иш ўринлари, муносиб яшаш шароити, ҳуқуқларини бекаму-кўст таъминлаб қўйиш, жамиятда коррупция ва непотизим каби иллатларни йўқотиш билан шакллантирса бўлмайдими?
Ишхонада миллий либосда ўтириб интернетда ойлиги яхши бўш вакансияларни қидириш, хорижда ишлаш ёки яшаш шартлари ҳақидаги эълонларни ўқиш бошқача бўлса керак-а?
#бунақафикрларқаерданкеладикаллаларинга

📱 https://t.me/blueskyuz


Ўзбек зиёлилари, фаоллари қатағон бўлишига сабаб бўлган сотқин, чақимчи-қулоқлар ҳақидаги архивлар очиқланиши вақти келмадими?

Яқинда Собиқ Иттифоқ даврида советлар мафкурасига хизмат қилган бир мулозим аёлнинг вафот этгани ҳақидаги хабар муҳокамасини кузатар эканман, аксар изоҳларда у аёлни атеист, Совет мафкурасининг ашаддий ҳимоячиси ва тарғиботчиси, ўзбек ёшларини марксизм-ленинизм ғояси асосида яшашига мажбур қилган мулозим сифатида таърифлаб, қарғаган, ҳатто нариги дунёда ҳам азобланиши кераклигини ёзишган. Бу ҳолат айрим фикрларни уйғонишига сабаб бўлди ...

Шу ўринда Олий суд томонидан ҳозир ноҳақ қамалган, қатағон қилинган юртдошларимизни оқланганаётгани, номи, хотираси тикланаётгани, миллий руҳ, ғурур ва озодлик ғояларини синдиришга қаратилган сохта айбловлар ва фитналар тўғрисида тарихий архивлар очиқланаётгани эсимга тушди.
Олий Суд томонидан реабилитация қилиш ҳақидаги қарорлар тарихий адолатнинг тикланиши экани шак-шубҳасиз. Лекин ана шу реабилитациянинг ўзига ҳам муносабат, қараш турли. Сталиндан кейин Хрушев пайтида ҳам, ундан кейин Горбачёвнинг «қайта қуриш» даврида ҳам, Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки йилларида ҳам сиёсий мақсадда сохта айблар, чала-чулпа далиллар билан судланганлар оқланган эди. Турли давларда бўлган бундай оқлов давлат сиёсати учун қандай хизмат қилгани ва аҳамияти ҳақида гапирмоқчи эмасман, бу муҳокама, мунозарага сабаб алоҳида мавзу, менимча.

Мен кўпроқ бошқа масалага, Олий Суд қарорлари билан оқланаётган шахслар ҳақидаги хабарлар фонида жамоатчилик эътиборидан қолиб кетаётган, реабилитация бўлганлардан-да муҳимроқ савол ўйлантиряпти. Турли йилларда ЧК, ОГПУ, НКВД, КГБ идораларига ўзбек жамияти орасидаги шахслар тўғрисида чақимчилик, «аноним» кўрсатмалар, туҳматлар ёзган шахслар рўйхати қайд қилиниб борилган. Ана шу рўйхат архивлари қачон очиқланади? Давлат бундай рўйхатни қачон очиқлаши мумкин? Балки бу рўйхатда ҳозир одамлар қаҳрамон, фаол деб ҳисоблаган шахслар исми чиқиб қолар, балки улар орасида ҳозир юқори лавозимларда ўтирган шахсларнинг қариндошлари чиқиб қолар?

Кимнидир ўтмишда халқи ва давлатига қарши қилган ёмонликлари тўғрисида фақат ўлганида эмас, тириклигидаёқ одамлар билиши керак. Вафот этгани ҳақидаги хабар чиққанида «ёмон эди», «сотқин эди» деган изоҳлардан нима наф? Чунки «ўлган одам ҳақида фақат яхши гапириш, яхши гапи бўлмаса жим туриш керак».

📱 https://t.me/blueskyuz


P.S. // 1917 йил октябрдаги инқилобдан кейин ҳокимият тепасига келганлар аввалги сиёсий ҳокимият чиқарган қонун-қарорларни бекор қилади. Улар орасида бачабозлик учун белгиланган жиноий жавобгарлик тўғрисидаги модда ҳам бор эди.
Оқибатда инқилобдан кейин гомосексуалларнинг байрамона тадбирлари, ҳатто тўйлари ҳам ташкил қилинади.
Буни тасдиқловчи фото, ҳужжатлар сақланиб қолган. Мисол учун, 1920 йил Петроград марказидаги Офицерлар кўчасида чиновник Георгий Андреев Денис (Дина) Нестеренко деган мануфактура ишчиси билан никоҳ қурган.
1933 йилга келибгина жиноят кодексига бачабозликка қарши модда қайтарилган ва давлат ахлоқий қадриятларга қарши ҳатти-ҳаракатларни олдини олиб, чоралар кўришни бошлаган.

Бугунги Ироқдаги қиз болаларни эрта никоҳлаш ҳақидаги қонун ҳам давлат тўнтариши, урушларнинг асорати сифатида, ҳокимиятга келиб қолган айрим одамларнинг бузуқ ҳаёллари, мақсади маҳсули деб қараш мумкиндир. Вақти келиб бундай тубанликдан воз кечилар. Фақат унда кеч бўлмаса бўлди...

📱 https://t.me/blueskyuz

Показано 20 последних публикаций.