Репост из: Ravshan Pulatjon | Biznesni Noldan boshlash
Телеграм тушуми $1 млрддан ошди, компания биринчи марта фойдага чиқди
Телеграмнинг 2024-йилдаги тушуми $1 млрддан ортиқни ташкил этди, деди мессенжер асосчиси Павел Дуров. “2024-йил Телеграм учун жуда муваффақиятли йил бўлди. Телеграм монетизация қилинган уч йил ичида биринчи марта фойдага чиқди“, — деб ёзди Дуров Телеграмдаги каналида.
📊 Унга кўра, компаниянинг нақд пул заҳиралари 2024 йил охирида крипто активларини ҳисобга олмаганда $500 млндан ошади. 2024-йилда Телеграм Премиум обуначилари сони 3 баравар кўпайиб, 12 млндан ошди, рекламадан тушган даромад эса “бир неча баробар ошди”.
Дуров, шунингдек, сўнгги тўрт йил ичида Телеграм қарийб $2 млрдлик қарз мажбуриятларини жойлаштирганини, уларнинг салмоқли қисми 2024 йилнинг кузида тўланганини айтди.
🌐 Компания IPO га чиқиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Март ойида Дуров Телеграм биржадаги потенциал листингдан олдин “$30 млрд ёки ундан ортиқ” дастлабки баҳо олганини айтган эди.