Бугун нихоят жамоамиз қайтади. Бу мавсумда 2 та ёрқин ўйин ўтказдик. Биринчиси Вилярреалга қарши 2:0, иккинчиси Осасунага қарши 4:0. Лекин иккала ўйинда хам жиддий йўқотишларга дуч келдик. 2 та хоч боғлами узилиши ва бир нечта жарохатлар.
Шунда ўйлаб қолдим. Жамоа бор кучини сарфлаб ўйнаса ёрқин ўйнай олишини кўрсатиб берди бизга. Аммо бундай ўйнаш футболчилар соғлиғига катта риск экан. Мавсум узоқлигини инобатга олиб енгилроқ ўйнамоқда жамоа. Келаси ўйинларда шуни инобатга олиб кўрамиз ўйинни. Реал истаса ютади, фақат мавсум узоқлигини инобатга олиб тежамкорроқ футбол ўйнамоқда.
Тўғри хал қилинадиган муаммолар хам бор. Масалан химоявий муаммолар. Нихоят Анчелотти академияга таянишга мажбур бўляпти. Чунки хозир академия энг энг энг охирги чора сифатида қолди. Бугунги ўйинга академиядан химоя учун Асенсио ва Агуадолар таклиф қилинган. Асенсио марказий химояда асосий таркибда тушса керак. Ўнг химояда эса Валверде. Агар иккинчи таймда ишончлироқ хисобда ғалаба қозонаётган бўлсак Феде ўрнига Агуадо жойлашиб асосий жамоада дебют қилиши мумкин!
Бугунги ўйин учун тахминий таркибни тузиб чиқамиз.
Куртуа
Феде Асенсио Рюди Фран
Модрич Камавинга Жуд
Браим Мбаппе Вини.
Ўзгартиришларда Себалёс, Эндрик, Арда, Менди ва Агуадоларни кўришимиз мумкин.
@madridist_muhammadyusuf