БАХТЛИ ЯШАШ СИРИ Араб донишмандларидан бири шундай деган экан:
• Оила аъзоларингга нисбатан қаҳр ва мулойимлик ўртасида муомала қилиб яшагин!
• Одамлар билан гоҳ уларга аралашиб, гоҳида улардан узлатга чекиниб яшагин!
• Биродарларинг билан жиддийлик ва ҳазил орасида яшагин!
• Шогирдларинг билан виқор ва оддийлик орасида яшагин!
• Фарзандларинг билан қаттиққўллик ва меҳрибонлик орасида яшагин!
• Солиҳ ҳокимлар билан улар ҳузурига қатнаш ва улардан узоқ бўлиш орасида яшагин!
• Қорнинг борасида тўйиш ва очлик орасида муомала қилиб яшагин!
• Жисминг билан чарчатиш ва дам олдириш орасида яшагин!
• Ўз нафсинг билан бермаслик ва бериш орасида яшагин!
• Роббинг билан қўрқув ва умид орасида яшагин! Шунда сен бахтли яшайсан!
«Кўҳна дунё ривоятлари» китобидан.
Biz bilan birgalikda rivojlaning!
@biznesfalsafa – Kuzatib boring!