#ОТМ_янгиликлари
Тошкент давлат техника университетида масофавий таълим дастурлари шакллантирилмоқда
Олий таълим муассасаларида навбатдан ташқари таътил давомида талабаларга билим олишлари учун масофавий таълим дастурлари яратилмоқда.
Тошкент давлат техника университетда 57 та бакалавриат таълим йўналишлари бўйича 923 та фан, 71 та магистратура мутахассисликлари бўйича жами 324 та фан мавжуд бўлиб, фанлардан талабаларга масофавий ва мустақил таълим олиш орқали ўқув дастурларини ўзлаштиришлари учун шароит яратилмоқда.
Университет сайтида MOODLE тизими жорий қилинган бўлиб, профессор-ўқитувчилар томонидан барча фанлар бўйича тегишли ўқув материаллари ушбу тизимга киритилмоқда ва талабалар фойдаланишлари учун шароит яратилмоқда. Профессор-ўқитувчилар томонидан фан доирасида тегишли мавзулар бўйича видеодарслар тайёрланиб, тизимга жойлаштирилмоқда.
Профессор-ўқитувчилар талабалар билан турли масофавий кўринишларда, жумладан MOODLE тизими, телеграмм каналлари ва бошқа тизимлар орқали мулоқотга киришиб, тегишли мавзулар бўйича талабаларга on-line тарзда маслаҳатлар бериб бормоқдалар.
Ушбу тизим орқали 2019/2020 ўқув йилининг баҳорги семестридаги фанлар бўйича ўзлаштирилиши керак бўлган мавзулар юзасидан талабаларга тегишли билим ва кўникмалар берилиши ҳамда якунида on-line тарзда талабаларнинг фан доирасида баҳоланиши режалаштирилмоқда.
Каналга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFCpZ4Z2FJofYe-Pjw