* * *
Бахтлимисиз,
Бахтиёрмисиз?
Кўзингизда ғам йўқми ҳечам?!
Сизни ўйлаб сархушман кундуз,
Сизни ўйлаб, бедордир кечам!..
Бахтлимисиз,
Бахтиёрмисиз?
Кулгучлими ҳануз қарашлар.
Маюслуклар ярашмас сизга,
Сизга фақат кулиш ярашар!..
Бахтлимисиз,
Бахтиёрмисиз?
Севги нима муҳаббат нима,
Жавоб бўлса айтингчи тезроқ,
Жавоб йўқми?
Яшанг жимгина!..
Бахтлимисиз,
Бахтиёрмисиз?
Хаёлларим сизга бошлайди.
Меҳрингизни тополмадим деб,
Юрак тинмай кўзим ёшлайди!..
Бахтли мен ҳам,
Бахтиёр мен ҳам.
Аммо дилда соғинч ҳукмрон.
Шеърлар ёздим, бўлар деб малҳам,
сиз шоирга бўлдингиз армон!..
© Абдувоҳид Сувонов
Бахтлимисиз,
Бахтиёрмисиз?
Кўзингизда ғам йўқми ҳечам?!
Сизни ўйлаб сархушман кундуз,
Сизни ўйлаб, бедордир кечам!..
Бахтлимисиз,
Бахтиёрмисиз?
Кулгучлими ҳануз қарашлар.
Маюслуклар ярашмас сизга,
Сизга фақат кулиш ярашар!..
Бахтлимисиз,
Бахтиёрмисиз?
Севги нима муҳаббат нима,
Жавоб бўлса айтингчи тезроқ,
Жавоб йўқми?
Яшанг жимгина!..
Бахтлимисиз,
Бахтиёрмисиз?
Хаёлларим сизга бошлайди.
Меҳрингизни тополмадим деб,
Юрак тинмай кўзим ёшлайди!..
Бахтли мен ҳам,
Бахтиёр мен ҳам.
Аммо дилда соғинч ҳукмрон.
Шеърлар ёздим, бўлар деб малҳам,
сиз шоирга бўлдингиз армон!..
© Абдувоҳид Сувонов