ТУПУК НЕЪМАТЛИГИНИ БИЛАМИЗМИ?
Инсон Аллоҳ азза ва жалланинг раҳм шафқати остидадир. Таъзияда бўлдик. Марҳум қирқ икки ёшли жарроҳ йигит бўлиб, ичагидан саратон бўлган экан. Биродарининг айтишича, Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайдиган ўта кучли азобларни тортиб, барча оғриқ қолдирадиган дориларни истеъмол қилиб, икки ой ичида вафот қилган экан. Худди шу куни Дамашқнинг чеккасидан имом ва воиз бўлиб ишлайдиган биродарим келди, унинг рафиқаси аввалига бир оз ичакларида оғриқ ҳис қилибди, лекин беэътибор бўлиб даволанмаган экан. Энди эса саратон жигарига ўтиб кетибди. Ўша кунни ўзида учинчи касал аёл келди. Унинг томоғида хавфли ўсимта бўлиб, йўқ қилинган ва энди у гапиришдан бутунлай маҳрум бўлган экан. Инсонларнинг устида минглаб (касаллик) қиличлар бор. Барча одамлар юрак ёки бошқа касалликларни эллик ёки олтмиш ёшдаги кексалар учун деб ўйлашади. Аммо саратон ўсимтасининг танлайдиган ёши бўлмайди. Баъзан йигирма етти ёшли аёл, баъзида ўттиз икки ёшли шифокор, гоҳо кичкина ўспирин бола ҳам саратонга чалинаверади. Хуллас ушбу саратон ёшу қарини танламайди, мақому жинсни билмайди, ҳеч кимни аяб ўтирмайди.
Таржимон изоҳи: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Даволанинглар, зеро, Аллоҳ таоло бирон дард берган бўлса унинг давосини ҳам берган. Магарам биргина дарднинг давоси йўқ, у қариликдир», деб айтганлар. Дардлар аслида яхшилик элчилари. Дардлар сабабли инсон ёмон ишларидан танбеҳланади, гуноҳлари ўчирилади. Аммо бу дардларга бепарволик ножоиз иш. Шариат касалликларни даволашга буюрган. Касалликлар Аллоҳ таолонинг ҳеч кимса кучи етмайдиган аскарларидир. Касалликларга мутлақ кучи етадиган бирон кимса йўқ. Шаҳарнинг энг бадавлат кимсаларидан бирининг якка қизи тил ости бези ракига йўлиқди. У кимсанинг йиғлаб айтган гапи эсимизда: «Одамлар тупуриб ташлайдиган, ўзлари ижирғанадиган тупукка зор бўлдик. Аллоҳ тупукни бебаҳо неъмат қилган экану билмас эканмиз. Тил ости бези тупук ишлаб чиқмаса одамнинг оғзи остилари ёрилиб кетар экан. Қизимни дунёни энг қиммат юртларида даволашга қурбим етади. Аммо буни даволаш имконсиз экан. Қизим ўлди». Аллоҳга қайтайлик! Гуноҳлар денгизида кўп ва хўп чўмилдик. Аллоҳ аскарларидан бирига бутун дунё тиз чўкиб қолганини ўз кўзимиз билан кўриб турибмиз. Минглаб одамлар ўлаётганидан ибратланайлик.
«Шайх Нобулсийдан қиссалар ва ҳиссалар» китобидан.
•••┈┈••✾•🌿🌺🌿•✾••┈┈•••
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌴 ”🌙🕌 ” « БЕШ БОЛА » жомеъ масжиди каналига уланиш учун
https://t.me/beshbolamasjidi