МАСЖИДЛАР ҲАҚИДА
ҲИКМАТЛАР
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳар бир бино Қиёмат куни эгасига балодир. Лекин масжид ундай эмас», дедилар» (Имом Байҳақий ривояти).
Ҳазрати Алий розияллоҳу анҳу:
«Агарда менга масжид ва жаннат икковидан бирини танлаш ихтиёри берилса, масжидни танлаган бўлардим. Чунки масжид Аллоҳнинг ҳаққидир, жаннат эса нафснинг насибасидир», дедилар.
Каъбул Ахбор розияллоҳу анҳу:
«Мўминларга шайтондан ҳимояланиш учун учта қўрғон бор, булар масжид, Аллохни зикр этиш ва Қуръон ўқишдир», дедилар.
Анас розияллоҳу анҳу:
«Албатта, агар Аллоҳ таоло осмондан ер аҳлига бирор офат туширса, масжид аҳлини у офатдан сақлайди», дедилар (Ибн Асокир ривояти).
Тобеъинларнинг саййиди Саъид ибн Му-сайяб раҳимаҳуллоҳ:
«Эллик йил давомида масжидда жамоат намозида ҳозир бўлдим», дедилар.
Ибн Самма раҳимаҳуллоҳ:
«Кирқ йил бирор марта жамоат намозини тарк этмадим. Фақатгина онам вафот этган куни жамоатга бироз кеч қолдим», дедилар («Сияр аълам ан-нубало» асаридан).
Омир ибн Абдуллоҳ раҳимаҳуллоҳ вафоти чоғида муаззиннинг азонини эшитиб қолиб: «Мени масжидга олиб чиқинглар!» деди. Унга: «Ахир беморсиз-ку!» дейишди. Шунда у киши: «Азонни эшитиб, унга ижобат қил майманми?!» дедилар. Қўлларидан ушлаб, масжидга олиб боришди. У имом билан бир ракъат намоз ўкиб, вафот этдилар. Буни ҳусни хотима дейдилар.
Бир солиҳ кишидан: «Нега доимо азон айтилмасидан олдин масжидга келасиз?» деб сўрашди. Ушбу саволга жавобан ҳалиги солиҳ киши: «Азон ғофилларни уйғотиш учун, мен эса ғофиллардан бўлмасликка ҳаракат қиламан», деб жавоб берди.
•••┈┈••✾•🌿🌺🌿•✾••┈┈•••
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌴 ”🌙🕌 ” « БЕШ БОЛА » жомеъ масжиди каналига уланиш учун
https://t.me/beshbolamasjidi