“Ҳисор” давлат қўриқхонасининг баланд тоғ-чўққиларида қорнинг қалинлиги 25-30 см, ҳаво ҳарорати -18/-20° гача совуқ. Ёввоий ҳайвонлар учун егуликлар топиш бироз қийинлашган ушбу қалин қор қоплаган ҳамда анонимал совуқ кунларда уларни қўшимча озиқлантириш мақсадида қўриқлаш ходимлари томонидан биотехник тадбирлар ва узлуксиз назорат-рейд тадбирлари ўтказилмоқда. Жамғарилган дағал хашак захираси сунъий озуқа майдончаларида ёввойи ҳайвонларни қўшимча озиқлантирадиган махсус охурларда кон тузи, ем билан бирга қўйилмоқда. Шунингдек, автомашина чиқолмайдиган тепаликлар ва тоғ чўққиларга биотехник тадбирлар учун дағал хашак, кон тузи, емлар хизмат отлари ёрдамида ташиб чиқилмоқда.