Пропан нархи кескин ошиб кетгани юзасидан масъул ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилди
Ёнилғи қуйиш шохобчаларида пропан нархи охирги ойлар давомида сезиларли даражада қимматлашган бўлиб, бу ҳолат кўплаб истеъмолчилар учун иқтисодий-ижтимоий муаммолар келтириб чиқармоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси аъзоси томонидан Энергетика вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш
ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Бош прокуратурага депутатлик сўрови юборилди.